Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Навбаҳор» қачон очко олади?

Баҳо:
+1 | -

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор"га мавсумдаги илк очкони қўлга киритиш ҳали бери насиб қилмайдиганга ўхшаб қолмоқда...

Чемпионатнинг яққол аутсайдери сифатида эътироф этилган "Сўғдиёна" кеча аутсайдерларга хос ўйин кўрсатмади. Футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи якунда ўз самарасини берди. "Навбаҳор"дачи? Футболчилар ҳаракат қилишди, бу аниқ. Лекин яратилган имкониятлардан унумли фойдалана оладиган ўйинчи топилмаяпти. Ғайрат Жўраевнинг ҳисобида сўнгги икки ўйиндан сўнг 3 та голни кўришимиз мумкин эди. Бироқ Жўраевга ҳужумчиларга хос характер етишмаяпти.

Жамоамиз навбатдаги икки ўйинни ўз майдонида ўтказади. 30 март куни "Насаф" меҳмон бўлса, 3 апрел санасида 2-турнинг қолдирилган учрашувида "Локомотив"ни қабул қиламиз. Рақибларимиз кучли. Тан оламиз. Аутсайдерларга имкониятни бой берганимиздан сўнг бу жамоаларни мағлуб этиш бир чеккада турсин, ҳатто улардан очко олишимизга ҳам ишониш қийин. Кечаги мағлубиятга сабаб қилиб Мустафо Байрамов Меҳмоновнинг майдондан четлатилганлигини кўрсатибди. Лекин 51-дақиқага қадар учрашувда "Навбаҳор"нинг устунлиги кузатилмади. Гол бўлмаганда ҳам мезбонлар устунликка эга бўлишаётганди. Биз ҳақиқаттан ҳам "Сўғдиёна"дан кучли эмасга ўхшаб қоляпмиз! Очиғини айтганда, янги мавсумдан кўп нарсаларни кутгандик. Афсуски, яна ўша эски ҳолат...

"Насаф" билан учрашувгача олдимизда анча вақт бор. Шу вақт оралиғида Усмон Асқаралиев жамоада катта ўзгаришларни амалга ошириши лозим. Асосийси таркибни тўғри танлаш лозим. Ҳозирча мусобақа жадвалида 11-поғонани эгаллаб турибмиз. 2-тур ўйинлари ўз вақтида ўтказилганда балки аҳволимиз бунданда ёмон бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо барибир "Локомотив" билан ўйнаймиз.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:06, 18.03.2013.
Ўқилди: 4055 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5526]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4386]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3391]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2677]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2486]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2250]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2122]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2080]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1759]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик