Кеча Англия чемпионати 30 туридан ўрин олган «Челси» ҳамда «Вест Ҳем» жамоалари ўртасидаги ўйинда аристократларнинг ғалаба қозонганини ва учрашувда Фрэнк Лэмпарднинг клуб таркибидаги 200 голини урганини айтиб ўтган эдик.
Лэмпард 2001 йилда айнан «Вест Ҳем»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. Шунинг учун бўлса керак унинг юбилей голини нишонлагани «Вест Ҳем» мухлисларига ёқмади. Улардан бири футболчига голни жамоадошлари билан нишонлаётган вақтда танга улоқтирди.
Ҳозрида хавфсизлик ходимлари бу ҳолатга тегишли видеотасмаларни кўриб чиқишмоқда.
Сал аввал «Арсенал» мамлакат чемпионатининг «Тоттенҳем»га қарши кечган учрашувида Гарет Бэйлга банан улоқтирган мухлисни стадионида футбол кўриш ҳуқуқидан маҳрум қилишини маълум қилган эди. Англияда бундай ҳолатлар кўпайиб кетмоқда дейди полиция инспекторларидан бир.
Дарвоқе, «Челси» ҳамда «Вест Ҳем» жамоалари ўртасидаги учрашувларда танга улоқтириш «мода бўлган» десак ҳам бўлади. Жамоаларнинг 2004 йил октябр ойида ўтказган лига кубоги доирасидаги учрашвида ҳам кечагига ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Бундан 9 йил олдинги жабрланувчи Матье Кежман бўлган.