Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида «Крилья Советов»га қарши учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча ўрнида, «Анжи» 14 март куни Европа Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида «Ньюкасл» (0:1) клубига қарши ҳам тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурган эди.

Қозоннинг «Рубин» клуби сафига келиб қўшилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин, сафарда «Терек» клубига қарши кечган учрашув қайдномасидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмади.

ҚОЗОҒИСТОН
15-16 март кунлари Қозоғистон премьер-лигаси 2-тур учрашувлари ўтказилди. Қозоғистон премьер-лигасининг 2-тур учрашувлари ўзбекистонлик бир қатор футболчилар учун омадли келди. Қозоғистон чемпионатининг ўтган мавсумдаги тўпурари - Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев 2-тур ўйинида ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси 2-турда ўз майдонида «Восток» жамоаси дарвозасига 75-дақиқада гол урган. Учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди. Бақоев майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

«Актобе» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзолари - Марат Бикмаев, Александр Гейрних ҳамда Темур Кападзелар 2-тур учрашувида ўз жамоалари сафида асосий таркибда майдонга тушишди. Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси Александр Гейнрих мазкур учрашув қаҳрамонига айланди. Унинг дубли «Актобе»га «Шахтёр» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониш учун замин яратди. Учрашувнинг 37 ҳамда 75-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Марат Бикмаев майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Темур Кападзе 82-дақиқада алмаштирилган.

Янги мавсумни «Жетису» сафида бошлаган Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири Шавкат Саломов ҳам 2-тур учрашувида ўз жамоаси сафида майдонга тушди. Саломов ўз майдонида «Ордабаси» клубига қарши кечган (0:0) учрашувда 87-дақиқа ҳаракат қилди. «Жетису» сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Руслан Мельзиддинов мазкур учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

ХИТОЙ
16-17 март кунлари Хитой суперлигасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Камолиддин Тожиев «Жиангсу» таркибида сафарда «Гуанчжоу» клубига қарши кечган учрашувда (0:3) 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бу йилги мавсумдан эътиборан Хитой суперлигасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик яна бир футболчи - Шерзод Каримов 16 март куни «Цингдао» сафида учрашув қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга туширилмади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳам Хитой суперлигасиниинг 2-тур учрашувида сафарда «Шандонг» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири, бу мавсумдан эътиборан Хитой суперлигасида фаолиятини давом эттираётган Егор Кримец «Бейцзинг Гуоан» таркибида 2-тур учрашувида майдонга тушди ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳимоячи ўз жамоаси билан сафарда «Вухан Золл» клуби устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 16 март куни Жанубий Кореянинг «Сёнгнам Ильва Чунма» клуби сафида расмий дебютини ўтказди. Жанубий Корея Кей-лигасида 3-тур баҳслари доирасида Сервер Жепаров тўп сураётган «Сёнгнам Ильва» клуби ўз майдонида «Инчхон Юнайтед» клубини қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг 1:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунига етди.

Эътиборли томони, Сервер Жепаров учун «Сёнгнам» таркибидаги илк ўйинида тўлиқ 90 дақиқа давомида ҳаракат қилиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. У ўз голини ўйин якунланиши арафасида, 90-дақиқада урди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:32, 18.03.2013.
Ўқилди: 5495 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.