Германиянинг “Айнтрахт” клуби ҳимоячиси Макото Хасебе мавсум якунида бутсасини михга илишини маълум қилди.
40 ёшли япониялик футболчи клублар миқёсида деярли 700 та расмий ўйин, шунингдек, Япония терма жамоаси сафида 114 та ўйин ўтказган.
Хасебе 2014 йилнинг ёзидан бери Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери япониялик ҳимоячи 303 та расмий ўйин ўтказиб, ўз жамоадошлари сафида 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
"Мен бу қарор ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва ҳозир тўғри вақт деб ўйлайман", деди Хасебе.