Дам олиш кунларида Рим жамоаси ҳимоячиси Эван Ндика ўзини ёмон ҳис қилгани учун "Удинезе" - "Рома" учрашуви тўхтатилди. Кўпчилик футболчининг юраги билан боғлиқ муаммолар борлигидан қўрқишган, лекин аслида у кўкрагидан жароҳат олган. "Рома" бош мураббийи Даниеле де Росси Ндиканинг аҳволи ҳақида фикр билдирди.
“У билан ҳаммаси яхши. Йиқилгани унинг ўпкасига босим қилган ва у ўзини ёмон ҳис қилган. Учрашувни тугатмаслик қарори? Бу бир овоздан, оддий қарор эди. Ҳеч қайси ўйинчим ўйнашни давом эттиришни истамади, чунки юрак хуружига шубҳа бор эди", - деди де Росси журналистларга.