Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Тимур Кападзе: «Легионерларимиз бу чемпионатда ўйнашни хоҳлашди, бу албатта бизни хурсанд қилади»

Баҳо:
+ | -

Тимур Кападзе ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Абдурауф Бўриев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди.

Тимур Кападзе:
— Авваламбор, барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйин ҳар бир жамоа учун қийин ҳисобланади. Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энг муҳими, жароҳатлар йўқ. Тайёргарликда давом этамиз, хатоларимизни кўриб чиқамиз.

Рақиб ҳақида
— Малайзия ҳам яхши ўйин намойиш этди, яхши ҳимояланди. Айтганимдек, бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган.

Жамоа кўрсатган ўйин ва имкониятлар ҳақида
— Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бироқ стартлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Ўйин давомида хатолар ҳам қилдик, буни ҳали кўриб чиқамиз. Лекин Малайзия ҳам яхши қаршилик кўрсатди.

Якуний рўйхат, легионерлар ҳақида
— Легионерларимиз бу чемпионатда ўйнашни хоҳлашди, бу албатта бизни хурсанд қилади. Якуний рўйхатга 4 та легионер қўшдик. 2 таси айни пайтда жамоада, яна 2 таси бироз кейинроқ етиб келади.

Таркибдан жой олмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар жамоа учун борини беришди, тайёргарлигимизда ҳам муҳим ўрин тутишди.

Кувайтга қарши ротация ҳақида
— Буни кўриб чиқамиз, турнир тақвими жуда тиғиз. Биз ҳамма футболчиларимизга ишонамиз, имконият албатта берилади.

Абдурауф Бўриев:
— Халқимизни, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Малайзия яхши ўйин кўрсатди, қийин бўлган ўйинда ғалаба қозондик. Шу билан тўхтаб қолмасдан, хатолар устида ишлаймиз.

Кейинги ўйин ҳақида
— Албатта натижа муҳим, биз бу ерга катта мақсадлар билан келдик. Ўзимиз иштирок этадиган ҳамма ўйинда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритмоқчимиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:15, 17.04.2024.
Ўқилди: 2470 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик