Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Легионерларимиз: Ёқимли хабарлар кетма-кетлиги

Баҳо:
+ | -

Ёхуд хорижда ўйнаётган деряли барча ўзбекистонлик футболчилардан дараклар...

Италия. 7,3 балл - бу «Интер» — «Кальяри» ўйинида 78-дақиқача тўп сурган ва Италиядаги фаолиятида «нерадзурралар» дарвозасини илк марта нишонга олган «Кальяри» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга  WhoScored томонидан қўйилган баҳо.  «А» серия 32-туридан ўрин олган ва 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда фақат рақиб жамоа аъзолари Алексис Санчес (7,8 балл) ва Ҳоқон Чалханоглу (7,7 балл) ҳамюртимиздан баландроқ баҳо олишди. «Интер»нинг биринчи голи муаллифи Маркус Тюрам эса Элдор каби 7,3 баллга муносиб кўрилди. Асосийси, Шомуродовнинг 65-дақиқада урган голи «Интер» майдонида кечган баҳсда бурилиш нуқтасига айланди қайсидир маънода ва «Кальяри» якунда ортга ўта қимматли 1 очко билан қайтди. Эътиборли томони, Элдор «Сан Сиро»даги ўйиндан сўнг ғалабага имконият бўлганини алоҳида таъкидлади: «Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин 1 очко ҳам ёмон эмас. Бу дуранг жуда муҳим. Мақсадим? Оғир жароҳатдан сўнг қайтишда анча қийналдим, ҳозир эсада ўзим истаган спорт формадаман. Раньери - ажойиб инсон, ҳамиша мени қўллаб туради. У мудом ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва фақат ҳаракат қилишим зурурлигини уқтириб келади». 

Франция. Маълум сабабларга кўра, «Мец» - Ланс» (Лига 1 29-тур) ўйини (1:2)да иштирок этмаган Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум жамоа сафида энг юқори тезкорлик қайд этган футболчилар рўйхатини бошқариб турибди. Маълум бўлишича, 20 ёшли ҳамюртимиз максимал тезликни 35,54 километр|соатга олиб чиққан.

Россия. «Рубин»нинг ишлари бирдан орқага кетди. 8 апрель куни РПЛ 23-тури доирасида «Оренбург» меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятни тан олган Қозон клуби кейинги баҳсни Самарада «Крилья Советов»га қарши ўтказиб, жавобсиз 2та гол қўйиб юборди. Жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов дастлабки учрашувда 90}3-дақиқада захирага олинган бўлса, кейингисида тўлиқ вақт ҳаракатланди. Алоҳида маълумот шуки, ҳам­юртимиз 24-тур баҳсида «Рубин» сафидаги энг яхши футболчи бўлди - Sofascore томонидан 7,3 балл. ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев эса «Локомотив» майдонида кечган ва 3:3 ҳисобида якунланган баҳсда жамоасининг 3та голида ҳам иштирок этди. У жумладан, 1-голда ассистент ролини бажарди. Бунинг ортидан 90 дақиқа тўп сурган Аббос Sofascore нашридан 7,9 балл олди. Бу - ЦСКА футболчиларига қўйилган энг юқори иккинчи баҳо. Диққатга сазовор томони, 20 ёшли ҳамюртимиз тур якуни бўйича transfermarkt талқинидаги рамзий жамоага киритилди (мавсум бошидан буён 5-марта). Шунингдек, «Матч ТВ» ҳам Файзуллаевни 24-тур рамзий жамоасида қайд этди. Алоҳида факт: Аббос ушбу талқиндаги «рамз»дан нақ 6-марта жой олди. Айтганча, ЦСКА сешанба куни Россия кубоги юқори сетка ярим финали жавоб ўйинида «Балтика»ни 2:0 ҳисобида енгди. Аббос Файзуллаев бу учрашувда ҳам ўзини кўрсатмай қолмади. Аниқроғи, майдонда 69 дақиқа тўп сурган 20 ёшли футболчимиз жамоасининг иккинчи голи муаллифига айланди. «Ҳарбийлар» шу тариқа финалга йўл олишди (биринчи ўйин - 1:0). 

Туркия. Суперлигасида тетик қатнашаётган «Ризеспор» Ҳусниддин Алиқулов 90 дақиқа давомида фаол тўп сурган ўйинда «Анталияспор»га айтарли имконият қолдирмади - 3:0. 32-турдан ўрин олган мазкур уй учрашувининг 90}5-дақиқасида сариқ карточка олган миллий жамоамиз ҳимоячиси ҳаракати Sofascore томонидан 7,6 баллга лойиқ кўрилди (барча футболчилар орасида иккинчи юқори натижа).  «Адана Демирспор» - «Қайсариспор» ўйинида ҳисоб очилмади. Эътиборлиси, терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров «Қайсариспор» сафида илк марта ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, тўлиқ вақт майдонда бўлди. «Сивасспор» эса «Трабзонспор» майдонида 1та гол уриб, 3 очко олди, аммо Азиз  Турғунбоевсиз. Гап шундаги ҳамюртимиз «Фотиҳ Қорагюмрюк»ка қарши кечган олдинги баҳсда кичик жароҳатга йўлиққан эди.

Англия. Муҳаммадали Ўринбоев «Бенфика В»нинг Португалияда ташкиллаштирилган йиғинида ўйинолди машғулотида оёғини чўзиб олди. Шунга қарамай, ҳамюртимиз «Бенфика» U-23 жамоага қарши назорат учрашувининг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди финал ҳуштагига қадар ҳаракатланди. Аслида ярим ҳимоячимиз ёпиқ тарзда ўтказилган мазкур баҳсда бошланғич таркибдан жой олиши кутилганди. Натижага келсак, «Брентфорд B» ягона гол эвазига ғалаба нашидасини сурди.

БАА. «Шабаб Ал-Аҳли» Super Shield UAE|Qatar финал ўйинининг 90}3-дақиқасида гол уриб, 2:1 ҳисобила устун келганча нав­батдаги соврин соҳибига айланди. Бироқ БАА жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев «Дуҳайл»га қарши финал баҳсини захирада кузатди. Ҳожимат Эркиновнинг жамоа­си «Ал-Ваҳда» бу вақтда БАА чемпионати 19-турида «Иттиҳод Калба» меҳмони бўлиб, ягона гол туфайли мағлубиятга учради. Агар меҳмонлар Ўзбекистон терма жамоаси вингери 87 дақиқа тўп сурган ва Sofascore томонидан 6,8 балл олган учрашувда 3 очко олишганида чемпионат турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олардилар. «Хорфаккан» (Абдулла Абдуллаев ва Азиз Аманов жамоаси) иштирокидаги ўйин эса кучли жала туфайли номаълум муддатга қолдирилди.

ҚозоҒистон. Мамлакат кубоги 1|8 финалидан ўрин олган «Қайрат» — «Турон» ўйинида мезбонлар 3:0 ҳисобини қайд этишди. Олма-ота клуби ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев мазкур ғалабага 74 дақиқалик фаоллиги билан ҳисса қўшди. «Ордабаси» ҳам 1|4 финал йўлланмасини муаммосиз қўлга киритди. «Тараз» меҳмони бўлган амалдаги чемпион ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Шимкент клуби ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев бир бўли ўйнаган бўлса, танаффусдан кейин унинг ўрнини Шаҳбоз Умаров эгаллади. «Қайсар» эса ўз майдонида «Тобол»га 0:3 ҳисобида ютқазиб, турнирдан чиқиб кетди. Қизил-орда жамоаси ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков ушбу омадсиз учрашувда 64-дақиқача тўп сурди. Айтганча, Яхшибоев ҚПЛ 4-тури рамзий жамоасидан жой олди. Бинобарин, у кубок баҳсидан олдин чемпионатда «Туран» дарвозасини нишонга олиб, «Ордабаси»га ғалаба келтирганди. 

Ҳиндистон. Миржалол Қосимов «Моҳаммедан» клуби билан Ҳиндистон чемпионати Биринчи лигаси ғолибига айланди. Ҳамюртимизнинг жамоаси энди келаси мавсум Суперлигада иштирок этади. 

Эрон. Чемпионлик учун курашаётган «Персеполис» ўз майдонида «Малаван» дарвозасини 1 марта ишғол қилди ва бу ғалабага кифоя қилди. Пойтахт жамоаси вингери Остон Ўрунов Про лига 23-туридан ўрин олган ушбу баҳснинг 84-дақиқасигача меҳмонларга сира тинчлик бермади. Ҳузистоннинг «Истиқлол» клуби Достон Турсунов тўлиқ вақт тўп сурган баҳсда «Санат Нафт»ни 90}2-дақиқада урилган гол эвазига доғда қолдирди - 2:1. Шунингдек, Жалолиддин Машариповнинг жамоаси - «Истиқлол» (Теҳрон) ҳам бу турда ғалаба қозонди. Фарқи шуки, чемпионат пешқадами сафарда ўйнади ва 45-дақиқада урилган ягона гол унга 3 очко келтирди.

АҚШ. MLS Next Pro (АҚШ чемпионати Учинчи дивизиони) иштирокчиси «Канзас-Сити II» клубида ўйнаётган Камрон Ҳабибулла «Колорадо Рэпидз II»га қарши баҳсда 3та гол урди. Бу 20 ёшли чап қанот вингери учун фаолиятидаги илк «хет-трик»дир. Тошкент шаҳрида туғилган Камрон Канада U-20 терма жамоасида ўйнашга улгурганини ҳам айтиш жоиз.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:00, 18.04.2024.
Ўқилди: 2287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.