Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболчи бўлишига ишонмаган немис вундеркинди

Баҳо:
+ | -

Аввалига профессионал футболчи бўлишига умуман ишонмаган Флориан Вирцнинг қизиқарли ҳикояси.

Флориан Вирц 18 ёшга тўлганда, онаси унга эски қоғозни кўрсатди. Бошланғич мактабда болалардан кўпинча улар ўсиб улғайганларида ким бўлишни хоҳлашларини сўрашади ва кўпинча бу саволга жавоб катталар ҳақиқатига мос келмаслиги билан якунланади. Аммо Флорианнинг онаси эҳтиёткорлик билан сақлаган ўша қоғозда болаларча битта сўз ёзилган эди: "Футболчи".

Вирц ҳеч қачон бошқа нарсани орзу қилмаганини тан олди. Уй атрофида ҳар доим нимадир учиб турарди - шарлардан тортиб то футбол тўпларигача. Фло ҳар кунини футбол майдонида ўтказди - отаси ёки синглиси ёки дўстлари билан. Мактабда кичик ўйин майдончаси ҳам бор эди, у ерда ҳатто таътил пайтида ҳам кичик жамоалардаги йигитлар билан ўйнаган. "Мен уйда Play Station'га эга бўлмаган кам сонли одамлардан бири эдим", деди Вирц. "Шундай қилиб, мактаб таътилларида мен ҳар доим бошқа нарса билан шуғулланишим керак эди, менинг энг яхши кўрган нарсам футбол ўйнаш эди".

Кичкина Флонинг орзуси ушалди. Унинг ўзи ҳақиқатан ҳам футболчи бўлганини "Байер"га ўтиб, бир нечта рекорд ўрнатгандан кейингина тушунганди. Аммо бу йигит эътиборни анча олдин ўзига жалб қила бошлади.

Вирц отасининг жамоасида фаолиятини бошлади. Унинг ота-онаси ҳали ҳам унинг агентларидир

Ханс-Йоахим Вирц кичик "Грюн-Вайс Браувайлер" клубининг раиси бўлган ва шундай бўлиб қолади - унинг ўғли ҳам олти ёшида бу жамоага қўшилган. Фло ўз ҳаётини тўпсиз тасаввур қила олмади ва ўзини бошқа касбда тасаввур қила олмади, шунинг учун оила унинг футболдаги ривожланишига фаол сармоя киритди. Уринишлар беҳуда кетмади - саккиз ёшида Вирц "Кёлн"га жалб қилинди. Флонинг она шаҳри Пулхайм Кёлн шаҳри ёнида жойлашган, шунинг учун ота-оналар кичкина футболчининг бошқа шаҳардан академияга кўчиб ўтишини унинг ривожланиши учун оқилона қадам деб билишган. Гарчи унинг ўзи "Грюн-Вайс Браувайлер"ни тарк этишни хоҳламаса ҳам.

"Яхшиямки, мен буни қилдим", деди Вирц. "Бу менинг эски мактабимдагилардан анча яхши бўлган ўйинчилари бор янги жамоа ва бу ерга қўшилиш катта қадам эди. Шунинг учун ҳам меҳнат қилиш, сабр-тоқат қилиш, ўзингни исботлаш керак эди. Ўшанда катталар билан ҳам ўйнаганман. Улар жисмонан яхшироқ эди, шунинг учун мен доимо футбол маҳоратимни қандай оширишим ҳақида ўйлашим керак эди. Шундай қилиб мен рақобатбардошликка эришдим", – дея эслайди футболчи.

Шу билан бирга, "Байер" ўша вақтда ҳам Вирцни чақирганди, лекин у уйга яқинроқ бўлган "Кёлн"ни танлади. Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, Фло ўзи ва оиласи ўшанда тўғри қарор қабул қилганига ишонади. Ўша пайтда у профессионал футболчи бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. 

Аммо агар Флонинг ўзи эртами-кечми унинг орзуси рўёбга чиқишига тўлиқ ишонмаган бўлса ҳам, "Кёлн" академияси мураббийлари кичкина болада улкан имкониятларни кўришган. Бу шунчаки истеъдод эмас эди - Вирц ўз тенгдошларига қараганда анча кучли эди, ўз ёшида оқилона қарорлар қабул қилди ва бошқалар учун улар мавжуд бўлмаган имкониятларни кўрди. 14 ёшида Флориан ўзидан бир неча ёш катта футболчилар билан осон муомала қилди.

"Кёлн" академиясининг собиқ мураббийи Маркус Дан шундай деган: «Мен унинг ўйинини биринчи марта 12-13 ёшида кўрганман. Флорианнинг ажойиб истеъдоди дарҳол кўзга ташланди. Кейин U-17 терма жамоасида унинг мураббийи бўлдим. У жамоага илк бор келганида атиги 14 ёшда эди. Эсимда, Жанубий Корея терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Флорианни охирги 20 дақиқага майдонга қўйиб юбордим – ҳисоб аллақачон 6:1 корейслар фойдасига ҳал бўлганди. Балки уни майдонга таклиф қилганим адолатсиздир, лекин бу унинг учун яхши имконият эди. Мен Флорианга оддий бўлишини айтдим. Якунда жамоанинг ўйинидан жуда хафа бўлдим, аммо унинг сўнгги 20 дақиқадаги ўйини мени табассум қилишга мажбур қилди. У жуда дадил ўйнади ва ўйинга тезда мослаша олди".

Дан қайд этган Вирцнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, гарчи у ҳеч кимни танимаса ҳам, тезда жамоага қўшилиш ва футболчиларни бошқариш қобилиятидир. Футболчининг фикрлаш қобилияти, ҳатто ўсмирлик чоғида ҳам шунчалик тез эдики, унга вазиятга мослашиш ва қарор қабул қилиш учун жамоадошларига қараганда анча кам вақт керак бўлган. Ўзининг атлетикаси нуқтаи назаридан у аллақачон профессионал эди, деди Дан. Йигитни шунчаки тўхтатиб бўлмас эди.

2018/2019 йилги мавсумда U-17 жамоаси таркибида (Вирц унда ўйнай бошлаганида 15 ёшда эди) Фло ёшлар Бундеслигаси чемпионига айланди. Кейинги мавсумда у жамоани сардор сифатида майдонга олиб чиқди.

Вирц жанжал билан "Кёлн"ни тарк этди. Клуб келишувни бажармагани учун ундан ғазабланган

Вирцнинг "Кёлн" билан шартномаси тугашига қарамай, бу яхши хотима топмади. 2001 йилда "Кёлн" "Байер"дан 12 ёшли Марко Куочалани ўз сафига қўшиб олганидан сўнг, қўшнилар учлиги (Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си) бир-бирининг академиясидан иқтидорли футболчиларни олмасликка келишиб олди. Келишувдан кўзланган мақсад минтақада футболнинг сақланишини таъминлашдан иборат. Аммо 19 йил ўтгач, қишлоқ клубида топилган "Кёлн"нинг асосий истеъдодини қўшнилардан бири олиб кетди.

Мураббий Стеффен Баумгартнинг айтишича, "Кёлн", "Леверкузен" ва "Мёнхенгладбах" ўртасидаги келишув бузилган. "Баер" эса ўз навбатида ёш ўйинчини эмас, балки асосий таркиб футболчисини қўлга киритиш орқали жавоб қайтарди. 

Вирц "Кёлн"га қарши ўйинда жароҳат олди, аммо кучлироқ бўлиб қайтди

2022 йил март ойида Вирц Жаҳон чемпионатини орзу қилганди (у Германия терма жамоасидаги энг ёш футболчига айланган бўларди) ва март ойидаги "Кёлн" билан ўйиндаги ҳалокатли тўқнашув бўлмаганида, албатта Қатарга кетган бўларди. Унинг оёғи ғайритабиий букилди, шифокорлар зудлик билан замбил билан кириб, футболчини касалхонага олиб кетишди. 18 ёшли йигитга қўйилган ташхис қайғули эди: чап тиззанинг олдинги хочсимон боғлами ёрилиши. Қайта тикланиш учун 10 ой керак бўлди, лекин Вирцнинг аввалги даражасига қайтиши тез бўлди - ва Хаби Алонсо унга кўп жиҳатдан ёрдам берди. Уларнинг муносабатлари зўр: Фло ўзини мураббий учун жуда қадрли эканини ҳис қилади, у унга ҳаракат эркинлигини беради ва ҳатто уни Лео Месси билан солиштиради.

Вирц соф техникага эга, у тўпни аъло даражада бошқаради, ажойиб дриблинги, ажойиб чидамлилиги ва ажойиб ақли бор, бу унга ўзини очишга, шериклар топишга ва ўйинни ўқишга имкон беради. Фло меҳнатсевар - бу унинг истеъдоди йил сайин ёрқинроқ намоён бўлишининг сабабларидан биридир.

Аммо Вирц футбол жамоатчилиги орасида кўпинча ўзини-ўзи танқид қилади. "Ўйинда имкониятдан фойдалана олмай, тўпни йўқотиб қўйсам, бу мени ғазаблантиради, лекин бу ҳақиқат: диққатни жамлаб, салбий фикрларга берилмаслик керак", - деди Фло. "Сиз кейинги вазиятни сабрсизлик билан кутишингиз керак, мен гол ураман, ҳозир тўпни яхши ўйнайман, деб ўйлаш керак. Ўйлайманки, охирги пас устида ишлаш керак. Бу футболдаги энг муҳим узатма - дарвозага зарба беришга олиб келадиган пас. Лекин охир-оқибат, бу фақат рақобат ва доимий босим шароитида мумкин бўлгани учун, бунинг устида ишлаш осон эмас".

Флони ҳали кўп нарса кутмоқда - лекин у катта юлдузга айланиши аллақачон аниқ. Аммо бир вақтлар унинг ўзи ҳам профессионал футболчи бўлиши мумкинлигига ишонмасди. Аммо орзулар, агар сиз улар учун қаттиқ меҳнат қилсангиз, у барибир амалга ошади.

Киритилди: 23:15, 18.04.2024.
Ўқилди: 1587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.