Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганидан сўнг шундай фикр билдирди.
“Бу юракнинг амри. Мен терма жамоага мураббийлик қилиш ва мамлакатнинг энг яхши футболчилари билан ишлаш имкониятига эга бўлганимдан фахрланаман. Муваффақиятли ва иштиёқли чиқишлар орқали биз бутун мамлакатни илҳомлантириш имкониятига эгамиз. Франция ва Нидерландияга қарши ўйинлардаги ғалабалар менга таъсир қилди.
Биз уйдаги Европа чемпионатида бирга муваффақиятли ўйнашни истаймиз, кейин эса мураббийлар штаби билан биргаликда жаҳон чемпионатидаги синовни интиқлик билан кутаман", — дейди Нагельсманн.