Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

“Барса”да ички низолар бор

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида “ПСЖ”дан учралган мағлубият (1:4) Хави жамоасидаги муҳитга жиддий таъсир қилди. Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" билан треблга эришган Илкай Гюндоган турнирни тарк этишни энг аламли қабул қилди.

Ўзи нима бўлди?

Пеп раҳбарлигида ўтказган йиллар давомида ғалаба қозониш менталитетини шакллантирган немис “Барса”ни ўн киши бўлиб қолишга сабабчи Рональд Араухони омма олдида танқид қилди.

"Бундай вазиятларда тўп учун курашга кирганингизда, ўзингизга ишончингиз комил бўлиши керак. У тўпга тегдими ёки йўқми, билмайман. Лекин мен бундай вазиятни қоида бузгандан кўра гол ўтказиб юборишни афзал кўраман. Ўйин бошида қизил карточка ўйинни ўлдиради”, деди Гюндоган. Араухо германиялик ярим ҳимоячининг гапига шундай жавоб қайтарди: “Мен ўз фикрларимни ўзимда сақлашни афзал кўраман. Менинг ҳурмат қилиниши керак бўлган принциплар ва қадриятларим бор".

Испания матбуотига кўра, ушбу оммавий қарама-қаршиликдан сўнг жамоа икки лагерга бўлинган: кимдир Гюндоганни, бошқалари Араухонни қўллаб-қувватламоқда. Хави кескин вазиятни бартараф этиш учун пайшанба кунги машғулотларни ҳам бекор қилишга қарор қилди. Базага фақат тиззасидаги оғир жароҳатдан тикланишда давом этаётган сардор Серхи Роберто, Педри ва Гави етиб келишди.

Гюндоган учун бундай танқид одатий ҳол. Бу ҳақда унинг ўзи гапирди

2023 йил октабр ойида Гюндоган “Барса” футболчиларини “Реал”дан 1:2 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдиргани учун ҳақорат қилди: “Мен бу ерга бундай ўйинларда мағлуб бўлиш учун келганим йўқ. Кийиниш хонасида кўпроқ ғазаб ва умидсизликни кўришни истардим".

Кейин Хави бу сўзларни ижобий қабул қилди, аммо Гюндоганнинг қўполлиги футболчиларга ёқмади. Ярим ҳимоячи буни тушунтириши керак эди: "Сити"да муваффақиятсиз ўйинлардан кейин бундай танқид одатий ҳол деб ҳисобланган, шунинг учун мен учун бу одатий ҳолдир".

“Эль-класико”дан олдин вазият нормаллашадими?

Mundo Deportivo хабарига кўра, Гюндоган ҳеч кимни хафа қилгиси ёки айблагиси йўқ, фақат исм-шарифларни айтмасдан йўл қўйилган хатоларни таъкидламоқчи бўлган.

Ярим ҳимоячи можарони ҳал қилиш учун Араухо билан гаплашишга ҳаракат қилади. "Барса" матбуот хизмати Илкайдан бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари билан батафсил интервю беришни сўраши мумкин.

"Реал Мадрид" билан муҳим ўйин олдидан каталонияликларда парокандалик бор. Ҳозир Хавига ҳавас қила олмайсиз. Мадридликлар билан турнир жадвалидаги фарқ саккиз очкони ташкил этади ва мағлубиятга учраган тақдирда чемпионлик учун имконият минимал даражага тушади.

"Барса" президенти Жоан Лапорта ҳам келаси ҳафта мураббий билан учрашиб, уни клубда қолишга ишонтиришга ҳаракат қилади. "ПСЖ" билан ўйинда жуда асабий кўринган 44 ёшли мутахассис кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартиришига ишониш қийин.

Киритилди: 16:44, 19.04.2024.
Ўқилди: 6152 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4802]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4061]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2707]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2371]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2172]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2141]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1821]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1650]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1641]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1619]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.