"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳимоячи Начонинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Олдинроқ матбуотда 34 ёшли Начо ёзда клубни ўзгартириш истаги ҳақида "Реал"га маълум қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Шу билан бирга, “Лос-Бланкос” тарбияланувчиси бўлган Начо бунгача бошқа жамоаларда ўйнамаган.
"Начо? У келажагини ўзи ҳал қилади. У ажойиб марказий ҳимоячи бўлган ва шундай бўлиб қолади. Биз футболчиларимизнинг қарорларини ҳурмат қилишимиз керак.
Улар ўзлари хоҳлаганини қилишлари мумкин", - деди Анчелотти матбуот анжуманида.