Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

БАА: жиддий рақибга жиддий тайёргарлик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдинда турган БАА ва Ливанга қарши саралаш ўйинларига тайёргарликни бугундан бошлаган бўлса, Амирлик терма жамоаси деярли бир ҳафтадан бери машғулотларда иштирок этмоқда. Ушбу мақола орқали рақибимизнинг тайёргарлиги борасида фикр юритамиз.

БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари 22 март, жума куни "Зайид Спортс Сити" стадионида тўқнаш келадилар. Осиё кубоги-2015 саралашининг "Е" гуруҳида иштирок этаётган БАА ҳисобида 3, Ўзбекистонда эса 1 очко бор.

Фикрлар
Али Салим ал-Амирий ва Муҳаннад ал-Анзи кичик жароҳатдан кейин машғулотларни кеча бошлади. БАА терма жамоаси раҳбари Аднан Талианийнинг айтишича, жамоадаги муҳит яхши ва режалаштирилган ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Талианий Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмаслигини айтиб ўтди. "Ўзбекистон кучли жаома. Унинг таркибида турли лигаларда ўйнайдиган профессионал футболчилар йиғилган. Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон сўнгги Осиё кубогида ўзини яхши томонлама кўрсатиб, мусобақанинг сюрприз жамоаси бўлди. Бу жамоа яқин орада қитъада етакчи жамоалардан бирига айланади", дейди терма жамоа бошлиғи.

Умар Абдулраҳмон жароҳат олиб, Ўзбекистонга қарши ўйинда ёрдам бера олмаслигига унинг муносабати қуйидагича бўлди: "Албатта, "Амури" (ярим ҳимоячининг лақаби) муҳим ўйинчи ҳисобланади. Биз унинг маҳоратини қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Аммо у бизга олдимизда турган ўйинда ёрдам бера олмайди. Унинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. У жамоанинг муҳим бўлаги ҳисобланади".

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги натижалари ҳақидаги фикрини давом эттирар экан Талиани: "Биз бу рақибдан кўрқмаймиз. Ўтган йилнинг сўнгида Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ўшанда ўз футболчиларимизни синовдан ўтказиб олгандик. Шундан кейин Кўрфаз кубогида ғолибликни қўлга киритдик. Футболчиларимиз Кўрфаз кубогидан кейин ўз эътиборларини Осиё кубоги саралаш баҳсларига қаратишди. Биз тўғри йўлдан боряпмиз. Қитъанинг кучли жамоасига айланиш учун бизда аниқ мақсад ва аниқ режа бор", дея фикрларини якунлади.

Ўз навбатида ҳимоячи Муҳаннад Анзи Ўзбекистонга қарши ўйин терма жамоа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. "Ўзбекистон гуруҳдаги асосий рақибимиз ҳисобланади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, финал босқичига чиқиш имкониятимиз ошади", дейди ҳимоячи.

"Амури" муҳим ўйинчи ҳисобланади. Кўрфаз кубогининг энг яхши ўйинчиси ўрнини ҳеч ким боса олмайди. Аммо мураббийлар унинг ўрнини имкон қадар боса оладиган вариантни топишади, деб ўйлайман. Буюк жамоалар бундай ҳолатлардан бемалол чиқиб кета олишади", дейди Анзий жароҳатланган Умар Абдулраҳмон ҳақида ўз фикрларини билдирар экан.

Ҳужумчи Мабхут эса олдинда турган ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳимлигини таъкидлади. "Ўзбекистон ўз уйидаги биринчи ўйинда очко йўқотди. Шунинг учун улар иккинчи ўйинда ижобий натижага эришишга ҳаракат қилишади. Ўйин эса гуруҳдан чиқиш масаласига ойдинлик киритади", дейди Мабхут.

"Ўз уйимизда ва ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганимиз боис бу устунликдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Кўрфаз кубогидаги ғолибликдан кейин бизга ишонч билдираётган мухлисларнинг ишончини оқлашга ва яхши натижага эришишга уринамиз. Агар ғалаба қозонсак, Ўзбекистон билан очколар орасидаги фарқни янада оширамиз. Биз бу жамоани ҳурмат қиламиз", дейди ҳужумчи.

Матбуот анжумани
Ўйинолди матбуот анжумани 21 март, пайшанба куни "Зайид Спортс Сити" стадионининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Унда дастлаб БАА бош мураббийи Махди Али бир футболчи билан иштирок этса, ундан кейин Миржалол Қосимов ва бир нафар ўзбекистонлик футболчи қатнашишади. Ўша куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да ўйин расмийлари иштирокида митинг ҳам бўлиб ўтади. Пайшанба куни кечки маҳал ўтказиладиган машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Манба: www.alittihad.ae
Киритилди: 07:41, 19.03.2013.
Ўқилди: 6094 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.