"Лилль" президенти Конференциялар лигасидан жамоаси чиқиб кетгач Эмилиано Мартинесни танқид қилди.
Конференциялар лигаси чорак финалида “Астон Вилла” “Лилл”ни мағлуб этди (2:2, пенальтилар – 4:3).
“Лилль” мухлислари бутун ўйин давомида аргентиналик дарвозабонга ҳуштакбозлик қилишди. Серияда пенальтини амалга оширгач, Мартинес мухлисларга юзланиб, бармоғини лабига қўйди, шунингдек, томошабинларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирди.
Ҳаддан ташқари эмоционал ҳаракати учун Эмилиано пенальтилар сериясида иккинчи сариқни олди. Дарвозабон майдондан четлатилмади, чунки биринчи карточка энди ҳисобга олинмасди.
"Мен юқори савияли спортчига ўхшамайдиган бу бола ҳақида гапириб, вақтимни беҳуда сарфламоқчи эмасман.
Чунки мағлубиятлардан сўнг ҳам, ғалабалардан кейин ҳам хотиржам бўлиш ва обрўни йўқотмаслик керак”, деди “Лилль” президенти Оливе Летанг.