Кирилл Брейдонинг хабар беришича, Аббос Файзуллаев РПЛда "Спартак" билан ўйнашга улгуради.
ЦСКА ярим ҳимоячиси 25 ёки 26 апрель кунлари U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафига қўшилиши аввалроқ маълум бўлганди.
"Кўпчилик биладики, Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан кўп қиррали мустаҳкам алоқаларимиз бор.
Албатта, Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига ҳам саралаш ҳисобланган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги муҳимлигини тушунамиз. У ерга саёҳат мамлакат учун тарихий воқеа бўлиши мумкин - бу турнирнинг аҳамияти ва ҳукуматнинг барча даражаларида унга бўлган эътибори кучли.
Лекин бизнинг ҳамкорларимиз ҳам клуб ҳозир мавсумнинг энг муҳим палласида эканлигини тушунишади. Тақвим жуда тиғиз, келаси пайшанба куни жамоани “Спартак” билан ўйин ўтказади – дербининг мухлислар учун аҳамияти ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ.
Ушбу ўйин олдидан U-23 Осиё кубогининг гуруҳ босқич баҳси бор. Ишончимиз комилки, бутун гуруҳ босқичи муваффақиятли якунланади ва Аббос жамоага чорак финалда қўшила олади – “Спартак” билан ўйинимиздан сўнг дарҳол.
Энг муҳим ўйинларда мамлакатни ҳимоя қилиш ҳар бир футболчи учун катта шараф ва бу футболчининг ўзи учун қанчалик муҳимлигини биламиз. Натижада олий даражадаги узоқ ва самарали мулоқотдан сўнг барча томонларни қаноатлантирган ечим топилди.
Биз Аббосга муваффақиятли ўйин тилаймиз ва унинг жамоага қайтишини интиқлик билан кутамиз. Турнирнинг финал ўйини 3 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган", - деб ёзди ЦСКА директори.