Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Аҳмад Халил: «Бу сафар ҳам Ўзбекистонга гол уришга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -

БАА миллий терма жамоаси ҳужумчиси ва Кўрфаз кубоги тўпурари Аҳмад Халил Ўзбекистонга қарши ўйинда терма жамоанинг ҳар бир аъзоси 100 фоиз куч ва иштиёқ билан ўйнаши, мураббийнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиши лозимлигини таъкидлади.

"Биринчи навбатда, бу ўйинда концентрацияни йўқотмаслигимиз лозим. Ўзбекистонга қарши ўйинда 3 очкони қўлга киритиб, гуруҳда 1-ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Боз устига, ғалаба Осиё кубогининг финал босқичига чиқиш имкониятимизни оширади", дейди ҳужумчи.

Аҳмад Халил доимо Ўзбекистон терма жамоаларига (U19, олимпия) гол уриб келган. "Албатта, бу сафар ҳам Ўзбекистонга гол уришга ҳаракат қиламан, бу менинг асосий вазифам. Лекин асосийси ғалаба қозонсак бўлгани. Голни ким уришининг аҳамияти йўқ: менми ёки бошқа футболчими", дейди Аҳмад.

"Бизга қарши яхши ва савияли жамоага майдонга чиқади. Боз устига, клублар миқёсида ўзбек клубларидан мағлубиятга учраганмиз. Гарчи ФИФА рейтингида Ўзбекистондан анча ортда бораётган бўлсак-да, барчасини ўйин кўрсатади. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонч бор. Биз фақат олдинга интиламиз. Маҳди Али рақибнинг савиясини билган ҳолда, бизни ўйинга тайёрламоқда. У барча жиҳатларни кўздан қочираётгани йўқ", дейди Халил.

"Бизнинг кейинги мақсадимиз Осиё кубогининг финал босқичига чиқиш. Бунинг учун имкониятларимизни яхшилаб олишимиз керак. Осиё кубоги йўлланмасини кафолатлаганимиздан кейин хотиржам бўлишимиз мумкин", дейди БАА терма жамоаси ҳужумчиси.

Манба: www.alittihad.ae
Киритилди: 09:32, 19.03.2013.
Ўқилди: 6370 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.