"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер Бундеслиганинг 30-туридан ўрин олган "Унион" билан ўйинда мюнхенликлар рақибни 5:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида фикр билдирди.
“Биз яхши ўйин кўрсатдик. Биз кўпроқ тажовузкор ҳаракат қилдик ва тўпга юқори даражада эгалик қилдик. Биз тўпни йўқотганимизда, “Унион” вақти-вақти билан бизга қарши ҳужумлари билан қандай хавф туғдиришини кўрсатиб турарди.
Аммо, умуман олганда, биз тажовузкор бўлдик ва рақибга осон гол уришга имкон бермадик. Танаффус олдидан иккинчи голни киритганимиз фойдамизга ўйнади. Иккинчи бўлим бошида биз яхшироқ ўйнай бошладик, тўхтатиб бўлмас даражада ҳаракатландик ва шундай ҳисобда ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бу учта ғалаба билан идеал ҳафта бўлди", - дея Мюллер сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.