"Ньюкасл" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Манчестер Сити"га қарши ярим финал учрашувидан (0:1) кейин "Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Коул Палмер - бу "Челси" жамоасининг ёрқин нури, жамоанинг юраги. Қандай яхши вазият бўлмасин, унинг иштирокида содир бўлган бўлади. Унинг техникаси, хулқ-атвори, керакли вақтда узатмани топиб, амалга ошириш қобилияти жуда юқори", - дея Ширернинг сўзларини келтиради BBC.