Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"Арсенал" ёзда марказий ҳужумчи сотиб олади. Артета радарида кимлар бор?

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ЕЧЛдан чиқиб кетди. Бунга клубнинг ҳужумдаги нўноқликлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шунинг учун Микель Артета жамоасига ўз ишининг устаси бўлган марказий ҳужумчи зарур. Айни дамда фойдаланилаётган Габриэл Жезус жароҳатлардан азият чекади. Каи Хаверцдан эса доимо ҳужумчи сифатида фойдаланиб бўлмайди.
"Арсенал" ўтган ёзда Деклан Райс, Каи Хаверц ва Юрриен Тимберни, жами 204.5 миллион фунтга харид қилганди. Орадан бир йил ўтиб, "тўпчилар"нинг нишони страйкер сотиб олиш бўлиб турибди.

"Арсенал" раҳбарияти ҳужумда муаммолар борлигини яхши тушунади. Шу сабабли, Микель Артета истаётган футболчи ёзда сотиб олинади. Ҳозирда клуб учта номзодни кўриб чиқмоқда. Улар: "Ньюкасл" юлдузи Исак, "Лейпциг" вакили Шешко ҳамда "Спортинг" футболчиси Дьёкерешлардир. Хусусан, Шешконинг шартномасида 43 миллион фунтлик товон пули белгиланган. 20 ёшли ҳужумчи "МЮ" ва "Челси" радарига ҳам тушгани айтилади. Собиқ "Ковентри" ҳужумчиси Дьёкереш эса 80 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Энди озгина ушбу номзодларнинг статистикасига тўхталиб ўтсак. Шешко бу мавсумда Германияда 37 марта майдонга тушиб, 13 та голга муаллифлик қилди. Дьёкереш ўтган ёзда 21 миллион фунтга харид қилинганди. У ҳозирга қадар Португалия клуби сафида, барча мусобақаларни қўшиб ҳисобласак, 44 та баҳсда майдонга тушиб, 36 та гол ва 16 та ассист қайд этган. Александер Исак эса жароҳатларига қарамасдан, 21 та гол уришга эришди. Швециялик ҳужумчи 2022 йилнинг ёзида 60 миллион фунтга сотиб олинганидан хабарингиз бор. 

Артета фақатгина марказни эмас, балки барча ҳужум учлигини яхшиламоқчи. Шу мақсадда "Арсенал" Мартинелли ва Сакага рақобатчи қидирмоқда. Бу икки ёш юлдуз жорий мавсумда керагидан ортиқ фойдаланиляпти. Уларнинг ўрнида кейинги мавсумдан "Вулвз" юлдузи Педру Нету ва "Атлетик Билбао" вингери Нико Уильямслар бўлиши мумкин. Шунингдек, Мартин Эдегорга ўринбосар сифатида, "Реал Сосьедад"дан Мартин Субименди келтирилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Албатта, бирдан бунча харидларни қилиш учун катта пул керак. Бу пуллар жорий таркибдаги юлдузларни сотиш орқали ҳам йиғилиши керак. Ёзда сотувга қўйиладиган футболчилар рўйхатида Рамздейл, Смит-Роу, Нелсон, Нкетиа ва Виейралар мавжуд. Улар ортидан клуб 100дан 200 миллион еврогача ишлаб олиши мумкин бўлади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:26, 21.04.2024.
Ўқилди: 2024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.