Шанба куни бўлиб ўтган Б сериянинг "Специя"га қарши ўйинидан олдин "Сампдория" футболчилари ва мураббийлари денгиз маҳсулотларига ихтисослашган ресторанда тушлик қилишди.
Il Secolo XIX нашрининг ёзишича, муассасага ташрифни муваффақиятсиз деб ҳисоблаш мумкин - Пирло ва бошқа баъзи жамоа аъзолари ошқозонида жиддий муаммоларга дуч келишган.
Бир қатор футболчилар ич кетиши сабабли майдонга кира олмади. Бироқ, кадрлар муаммоси остида қолган “Сампдория” очко олишга муваффақ бўлди – ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.