Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Хомяков: "Ҳакам пенальти бор деб топган бўлса, демак, буни муҳокама қила олмаймиз"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Андижон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков саволларга жавоб қайтарди.

- Менинг қарашларим бўйича айтадиган бўлсам, ёмон ўйин бўлмади. Ёмон ўйнадик, вазиятлар ярата олмадик, дея олмайман. Мухлислар ҳам ўйинга қўшимча куч бағишлаб туришди. Умумий маънода айтганда, рақиб бизни ютди. Уларда класс юқори даражада бўлди. Учрашув учун режамиз бор эди, афсуски амалга ошмади. Майдон марказида ўйинни бошқара олмадик. Қанотлардаги футболчиларимизнинг ўйинлари ҳам у қадар яхши чиқди, дея олмайман. Айтишим мумкинки, биз ғалаба учун ҳаракат қила олмадик. Биринчи таймда бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият яратганимизни ҳисобга олмаганда қолган дақиқаларда яхши вазиятлар яратишга қийналдик. Рақиб маҳорат эвазига учрашувни назоарт қилди. Биз ҳам гол урдик. Аммо бу қўшимча куч бағишлай олмади. Чунки ўша пайтда майдонда бир футболчи кам бўлиб қолгандик. Ҳисобни тенглаштиришни роса хоҳладик. Лекин ҳаракатларимиз бефойда бўлди. Жамоамиздан бошқача ўйин кутгандим. Шундай бўлса ҳам йигитларимизга раҳмат айтаман. ўйинни ташлаб юборишмади. Шу билан бирга ўз ишқибозларимизга ҳам чуқур миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

-Пенальти бормиди?

- Ҳозир бу ҳақида бирор фикр билдиришим қийин. Аввало, ўша вазиятни тўлиқ кўриб чиқишим керак. Менимча, ҳолат чизиқ устида бўлганди. Жўяли фикр билдиришим қийинроқ. Пенальти бўлганмиди ёки бўлмаганмиди, мен турган жойдан аниқ кўринмасди. Ҳакам пенальти бор деб топган бўлса, демак, буни муҳокама қила олмаймиз.

- "Андижон" чемпионатдаги каби нимагадир кучли ўйнамади. Гўёки, жамоангиз учун Кубок керак эмасдек ёндашди. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Аслида “Андижон”ни Кубок мусобақасида мақсади борми? Ҳакамларнинг қарорларига эмоцияларингиз кўринди. Ҳакам ҳақида нима дейсиз?

- Ҳакамларга ўта жиддий эътирозим йўқ. Айтдимку, мен ўтирган жойдан аниқ кўринмади. Аммо бир вазиятни кўриб чиқиши керак эди. Бектемир Абдуманноновни йиқитишганди. Фол бор эди. Афсуски, учрашув режамиз бўйича кетмади. Кубок ўйинларидаги мақсадга тўхталсам, бу мусобақада мақсадимиз бор. Бунга Андижондан минглаб келган мухлисларни мисол келтиришим мумкин. Биз чемпионатда ҳам, Кубок ўйинларида ҳам юқори марраларни кўзлаганмиз. Ҳамма ўйинга бир хил ёндашамиз. Андижондан келган жонкуяр ишқибозларимизни кўриб ютишимиз кераклигини ҳис қиламиз. Асосийси, мухлислар ишончини қозониш. “Андижон”ни Кубокда мақсади йўқ, деган фикрга қўшилмайман. Биз ҳаракат қилдик ва ҳаракат қиляпмиз ҳам. Бугунги баҳсда ўйлаганларимиз амалга ошмади. Қанотлардан фаолликни кутгандик. Бу ҳам амалга ошмади.

- “Андижон”да имконият сақланиб турибди. Бунинг учун “Насаф”ни ютиши ва “Навбаҳор”нинг натижасини кутиши керак бўлади…

-Нима ҳам дердик, ўйнаймиз ва рақибларимизнинг натижаларини кутамиз. ўз майдонимизда ўйнаймиз. Яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз ўйин танламаймиз. Чемпионатми, Кубок бўладими, фақат олдинга интиламиз. Ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим. Доим охирги ўйиндек ҳис қиламиз. Баъзида ўхшайди, баъзида ўхшамайди. Бу футбол. Ўйлайманки, чемпионат баҳсларида медаллар учун кураша оламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш режамизда доим бор. Биз бундай фанатлар қаршисида ҳужумкор футбол кўрсатишимиз керак. “Динамо” билан ўйинларда ҳам ҳужумлар қилдик, аммо қарши ҳужумларда голлар ўтказдик. Афсуски, охирги пайтларда иккитадан тўп ўтказиб юборяпмиз. Бу биз учун огоҳлик қўнгʻирогʻини беряпти. Ҳужумкор ўйин кўрсатиш билан бирга рақибни ҳужумларига ҳам етарли даражада қаршилик кўрсатишимиз борасида яхшилаб иш олиб боришимиз лозим.

- Суперлигадаги танаффус сизларга таъсир қилмади, шундайми?

- Йўқ, ҳеч қандай таъсири бўлмади.

- Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ким фаворит?

- Бу саволга жавоб беришим қийин. Кутилмаган натижалар бўляпти. Бирор нарса дея олмайман" - деди Хомяков.

Киритилди: 23:06, 21.04.2024.
Ўқилди: 1334 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.