Каталониянинг "Барселона" клубининг икки ёш юлдузи Ламин Ямал ва Пау Кубарси академиянинг сўнгги йиллардаги энг яхши тарбияланувчилари ҳисобланади.
Кубарси март ойида Испания чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилган бўлса, Ямал март ойида энг яхши гол учун совринни қўлга киритди.
Демак, "Барселона" ҳозирги қийинчиликларга қарамай, келажакда таянадиган футболчиларига эга. Лионель Месси кетганидан кейин содир бўлган инқироздан жамоа эндигина чиқа бошламоқда ва олти йил давомида ҳеч қандай совринлар қўлга киритилгани йўқ.