"Штутгарт" бош мураббийи Себастьян Хенесс "Бавария"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Кейинги мавсумда ҳам "Штутгарт"ни бошқараман. Агар кетишни режалаштирганимда шартномани узайтирмаган бўлардим. Ҳеч нарса ўзгармади" - деди Хенесс.
Эслатиб ўтамиз, мавсум охирида Тухелнинг кетиши аниқ бўлгач, мюнхенликлар янги бош мураббий изламоқда.