Кириш Регистрация

Трент: "Мен учун икки ой оғир бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд "Фулхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жарима зарбасидан урган голи ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Юрген Клопп шогирдларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Учрашувдаги ҳисобни Александр-Арнольд очди ва у ўйиннинг 32-дақиқасида жарима зарбасидан дарвозани аниқ нишонга олди.

"Кўрганимдек, вазият жуда зўр эди. Йигитлар менга бу жуда яхши бажарилганини айтишди! Яна гол уриш ажойиб бўлди.

Мен учун икки ой оғир бўлди – ўйнай олмадим ёки ўзим ёқтирган иш билан шуғуллана олмадим. Мен қайтганимдан хурсандман - бу ажойиб туйғу, мен футбол ўйнашни ёқтираман", - дея футболчининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Киритилди: 18:33, 22.04.2024.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.