Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

АПЛ: якундан нималар кутиш мумкин?

Баҳо:
+ | -

АПЛда кучли тўртлик учун кураш кескин кетмоқда.

Англия гигантларининг ўзлари Чемпионлар лигасига йўлланмалар сонини кўпайтириш имкониятидан амалда маҳрум бўлишди, бундан италияликлар ва немислар бажонидил фойдаланишди. А Серияда 5-ўринни олган жамоа кейинги Чемпионлар Лигасида ўйнаши кафолатланади ва Германия клублари учун бу йўлда иккита ғалаба ёки битта ғалаба ва иккита дуранг керак бўлади, шунингдек, "Астон Вилла" Конференциялар Лигасида муваффақиятли иштирок этиши шарт. Агар бу содир бўлмаса, немислар умидини узади.

Премьер-лигада янгиланган Чемпионлар лигасининг учта иштирокчиси узоқ вақтдан бери аниқ бўлди: "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити". Тўртинчи ўрин учун асосий кураш "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" ўртасида бўлиб ўтади, бироқ улар сўнгги паллада муваффақиятсизликка учраса, "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "Челси" ўзаро баҳсга аралашиши мумкин. Шундай экан, Чемпионлар Лигаси зонаси учун ҳали ҳам 2 нафар ҳақиқий даъвогар бор ва Унаи Эмери шогирдлари яққол фаворитга ўхшамоқда.

Айни дамда “Астон Вилла”да 34 ўйиндан сўнг 66 очко бор, “Тоттенхэм”да эса 32 ўйин ва 60 очко бор. Бироқ иккита ўйин кам ўтказган лондонликлар “Бёрнли” ва “Шеффилд Юнайтед”ни мағлуб этса, бирмингемликлар билан очколарини тенглаштиради. Ҳозирча бирмингемликларда тўплар фарқи яхшироқ. Аммо, бир ньюанc бор. "Шпорлар"нинг рақиблари ичида "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам бор, "Челси" ва "Ливерпул"га ташриф буюриш керак бўлади. Балларни тўплаш учун шубҳали рақиблар. Ҳа, виллаликларда "Челси" ва "Ливерпуль" билан ўйинлар бор, лекин бу ўйинлар "Вилла Парк"да бўлади, шунингдек, "Брайтон" ва "Кристал Пэлас"га қилинажак ташрифлар ҳам бўлади.

Омон қолиш учун кураш

Лига тугашига 10 тур қолганида “Шеффилд Юнайтед” ва “Бёрнли”ни қуйи лигага тушиб кетишини башорат қилишганди. Бироқ кураш биз ўйлагандан ҳам шиддатлироқ бўлиб чиқди. Бунга кўп жиҳатдан "Ноттингем Форест"дан очколар олиб қўйилгани таъсир кўрсатди, "ўрмончилар" 4 очко чегириб ташлаш шаклидаги жарима туфайли пастга тушиб кетиш зонасига жуда яқин келди. "Эвертон"га қарши учрашувда яққол кўринган учта қоидабузарлик учун "Ноттингем"га пенальтилар берилмади. 

4 тур қолганда “Ноттингем Форест” “Лутон”дан 1 очко, “Бёрнли”дан 3 очко олдинда, аммо тўплар фарқи анча яхши. Менимча, “Эвертон”ни энди қуйи лигага тушиб кетишга даъвогар сифатида кўриб бўлмайди. Жамоалар тахминан тенг тақвимга эга, сўнгги турда "Ноттингем Форест" ва "Бёрнли" ўртасидаги ўйин алоҳида ажралиб туради, албатта, лекин бу вақтгача ҳаммаси ҳал бўлган бўлади. "Ўрмончилар"нинг очко олиб ташлаш бўйича апелляцияси АПЛ якунланганидан кейин қайта кўриб чиқилади...

"Ман Сити" чемпионми?

Гвардиола шогирдлари мавсум охирида совуққонлик билан очко ҳисоблайдиган машинага айланишларини бир неча бор исботлашди. Қолаверса, энди Чемпионлар лигаси умиди ҳам узилган ва "Манчестер Сити"ни йирик совринларсиз кўриш одатимизни аллақачон йўқотиб қўяди. Агар бирор бир мўъжиза туфайли "шаҳарликлар" очко йўқотса, бу босқичда "Арсенал" ва "Ливерпуль" финал босқичини йўқотишларсиз ўта оладиган жамоаларга ўхшамайди. Ахир, «Ливерпуль» энг яхши ҳолатда эмас ва «Арсенал» Эмерининг «гуд ибенинг»идан қаттиқ зарба олди.

Палмер тўпурар бўладими?

Боэлининг трансфер кампанияси деярли ўзини оқламади, бироқ ҳеч бўлмаганда битта трансфер ниҳоятда муваффақиятли бўлди, дейиш мумкин. Гап, албатта, Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари номи учун курашаётган Коул Палмер ҳақида кетмоқда. Айни пайтда у 20 та гол билан Эрлинг Ҳолланд билан биринчи ўринни бўлишиб турибди. Уларнинг асосий рақиблари - "Астон Вилла"дан Олли Уоткинс ва "Борнмут"дан Доминик Соланке. Шу билан бирга Салоҳни 17 та гол билан ҳисобдан чиқармайлик. Палмерни бу пойгада фаворит деб ҳисоблаш мумкин, чунки унинг рақибларига нисбатан кўпроқ ўйинлари қолган ва ҳужумкор шерикларининг ўйинини ҳисобга олсак, фақат у кўпроқ гол уришга қодирдек туюлади. Тўпурарнинг "дангасалар" жамоасида ўйнаши албатта, кулгили бўлади.

Киритилди: 23:05, 22.04.2024.
Ўқилди: 1979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.