19 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга жўнаб кетиш олдидан Тошкентдаги «ЖАР» стадионида машғулот ўтказди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 март куни ОК-2015 саралаши 2-тури доирасида БАА терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушади. Учрашув Абу Дабидаги «Шайх Зайд» стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Миржалол Қосимов 22 март куни БАА ҳамда 26 март куни Ливан терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган таркибни эълон қилган эди.
Миллий терма жамоа йиғинига чақирилиган барча футболчилар терма иҳтиёрига етиб келишган. 18 март куни жамоа Тошкент шаҳрида йиғилди. Тошкентдаги «ЖАР» ўйингоҳида эса миллий терма жамоа БААга қарши ўйин олдидан ўзининг илк машғулотини ўтказди. Қуйида 19 март куни бўлиб ўтган машғулот жараёнидан суратларни томоша қилишингиз мумкин. Суратлар муаллифи ЎФФ матбуот хизмати ходими Ҳасан Пирмуҳамедов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов биринчилардан бўлиб терма йиғинига етиб келди.
Миллий терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири – Одил Аҳмедовнинг кайфияти юқори.
Қозоғистон премьер-лигасининг якунига етган тури қаҳрамонларидан бири Александр Гейнрих.
Саралаш баҳслари қахрамонларидан бири Улуғбек Бақоев.
Терма жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони – Игнатий Нестеров
Миржалол Қосимов машғулот пайтида футболчиларга кўрсатма бермоқда .
Терма жамоа йиғинига деярли барча легионерлар етиб келишди.
Терма жамоа футболчилари енгил "кросс" пайтида.
Футболчилар чигалёзди машғулот пайтида
Миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров.
Шавкат Муллажонов (олдинги планда) ҳамда Олег Зотеев.
Жасур Хасановга («Локомотив») Миржалол Қосимов шаҳсан кўрсатма бермоқда.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов.