Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ўзбекистон футбол мухлислари клуби раиси Абдураҳмон Фозиловнинг мурожаати

Баҳо:
+ | -

Ҳурматли мухлислар клуби аъзолари. Охирги икки-уч кун орасида футбол сайтларидаги мақола ва янгиликлари остида “коммент”ларда гўёки Ўзбекистон-Ливан ўйини учун мухлислар клубига чипталар ажратилгану, лекин у чипталарни мен аллақачон сотиб юборганлигим ҳақида ҳар хил ножўя фикрлар билдирилган. Бу фикрларга содда ўзбек мухлислари ҳам билар-билмас қўшилмоқдалар.

Мен терма жамоалар марказига мухлислар клуби учун ўз нархида Тошкент шаҳри аъзоларига 1000та ва вилоятлик Аъзолар учун 2000та чипта сўраб мурожаат қилганман. Аммо бу чипталарнинг биттасини ҳам шу кун, яъни 19 март санасигача ҳали олганим йўқ!

Ушбу чипталар олинса, шу заҳоти талабнома юборган барча вилоятлик мухлислар клуби аъзоларига ушбу чипталарни юбораман ва Тошкент шаҳридаги мухлислар клуби аъзолари учун махсус касса ташкил этиб, бейжик орқали соттираман!

Азизлар, шахсан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов кўмагида сиз мухлислар учун айнан Ўзбекистон ва Ливан учрашувига махсус 60.000та байроқ ва байроқчалар тайёрланди. Ундан ташқари, ҳозирча сюрпиз бўлган анча ишлар амалга оширилди!

Ҳа, чипталар масаласида ҳозирда бироз тушунмовчилик бўлиб турибди, лекин 22 март кунидан барчаси ўз ўрнига тушади ва чипталар сотуви ҳам нормал ҳолатда қўйилади. Бироз сабрли бўлишингизни ва ҳар қандай олди-қочди гапларга учмаслигингизни илтимос қиламан.

Бир ҳафтадан  бери ҳар куни эрталабдан кечгача сиз мухлислар ва ўзбек футболини ўйлаб эрталабдан кечгача югур-югур билан ўйинга тайёргарлик қилинмоқда. 200 кишилик волонтёрлар гуруҳи диярли тайёр ва уларнинг меҳнати мевасини бутун Осиё 26 март куни кўради. Албатта, умид қиламизки, футболчиларимиз бизни ғалаба билан хурсанд қилишади!

Абдураҳмон Фозилов,
Ўзбекистон терма жамоалари мухлислар клуби раиси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:31, 19.03.2013.
Ўқилди: 12956 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.