"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия премьер-лигасининг 29-турида "Арсенал"дан 0:5 ҳисобида учралган даҳшатли мағлубият ҳақида гапирди.
“Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, менимча, жамоага жуда ёмон бўлди. Ўйин бундай бошланганидан жуда хафаман, чунки бизда энергия бўлиши керак эди. Танаффусда иккинчи бўлимни бошқача бошлаш ҳақида гаплашдик. Лекин биз жуда ёмон бошладик. Учинчи голни ўтказиб юборганимизда таслим бўлдик. Ушбу эпизоддан кейин футболчиларга ўйинни давом эттириш қийин бўлди", - деди Почеттино.
Англия чемпионатининг 34 та ўйинидан сўнг “Арсенал” 77 очко тўплаган ва биринчи ўринда бормоқда. 32 ўйиндан сўнг "Челси" 47 очко жамғариб, 9-ўринда бормоқда.