Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Тимур Кападзе: «Икки йил аввалги Саудия билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор»

Баҳо:
+ | -

U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ОТЖ Вьетнам устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

— Авваламбор, барча халқимизни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинга ҳам етарлича тайёргарлик олиб бордик. Муҳими, жароҳатлар йўқ. Энди кейинги босқич ҳақида ўйлашимиз керак. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.

Гуруҳ босқичида гол ўтказиб юборилмагани ҳақида
— Албатта, бундан хурсандмиз. Бу жамоавий меҳнат. Кейинги учрашувларда ҳам гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз.

Саудия Арабистонига қарши кечадиган ўйин ва 2 йил олдинги жамоа ҳақида
— 2 йил олдинги Саудия Арабистони билан ҳозирги жамоанинг фарқи бор, хусусан бизда ҳам. Ўйлашимча, бу вақт оралиғида ўсишга эриша олдик. Улар билан Осиё ўйинларида ҳам тўқнаш келдик. Яхши жамоа, бироқ бизнинг ҳам ўз мақсадимиз бор ва бу йўлда меҳнат қилишда давом этамиз.

Гуруҳ босқичи ва плей-офф ҳақида
— Уч ўйин ҳам ўзига яраша қийин бўлди. Плей-офф ўйинларида кучсиз рақиб бўлмайди. Бироқ, айтганимдек, ўз режамиз бўйича давом этамиз. Бизда тайёргарлик учун 2 кун вақт бор. Мен футболчиларимга ишонаман.

Турнирга тайёргарлик ва “Олимпик” клуби ҳақида
— Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш йўлида “Олимпик” ташкил этилди. Жамоа йиғилаётганда асосан ўз клубларида захирада қолиб кетаётган футболчилар жалб этилди. Уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериб, янги даражага олиб чиқишга эришдик. Уларда ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Тайёргарлик узоқ давом этди. Кўплаб футболчиларни синовдан ўтказа олдик. Таркибимизда тенг кучга эга футболчилар йиғилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чорак финалдаги Саудия Арабистонига қарши ўйини 26 апрель санасида бўлиб ўтади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:09, 24.04.2024.
Ўқилди: 5292 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.