Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмекада фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконияти бор. Футболчининг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти ярим ҳимоячи билан трансфер борасида келишувга эришишга умид қилмоқда, чунки у Лондонда кам ўйин тажрибасига эга. 20 ёшли марказий ярим ҳимоячи 2022 йилнинг августидан буён "Челси"да ўйнайди.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилнинг июн ойи охирида тугайди. Transfermarkt портали Карнининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.