"Палмейрас" билан ўйиндан кейин Титега тупуришди.
Бразилия чемпионати доирасида “Палмейрас” ўз майдонида “Фламенго”ни қабул қилди (0:0). Ўйиндан сўнг мухлислардан бири меҳмонлар бош мураббийи Титега тупурди. Бразилия терма жамоасининг собиқ мураббийи матбуот анжуманида бундан нолиди.
Эртаси куни “Палмейрас” спорт директори Андерсон Баррос “Фламенго” билан боғланиб, воқеа учун узр сўради.
Сан-Паулу клуби рақиб мураббийини қўллаб-қувватлади ва мухлиснинг хатти-ҳаракатларини қоралади.
"Палмейрас" директори Андерсон Баррос душанба куни эрталаб "Фламенго" директори Бруно Шпинделга қўнғироқ қилиб, "Аллианз Парк"даги ўйин вақтида мураббий Тите билан юз берган воқеа учун клуб номидан узр сўради.
Агар маълумот аввалроқ олинганида, клуб Титега тупурган шахсни аниқлаш бўйича зудлик билан чоралар кўрган ва уни дарҳол судга берган бўларди", - дейилади "Палмейрас" баёнотида.