Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Сити"дан ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг трансфери мумкинлигига ҳамон шубҳа қилмоқда. Журналист Тони Хуанмарти сўзларига кўра, улар яқинда 30 ёшга тўладиган футболчи учун 60 миллион евро тўламоқчи эмас.
Манба, шунингдек, “Барселона” раҳбарияти Силвани ўтган ёзда “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида каталонияликлар сафига қўшилган Илкай Гюндоган билан деярли бир хил профилга эга футболчи деб ҳисоблагани ҳақида хабар беради.
Манбага кўра, агар "Барселона"да жуда кўп маблағ бўлса, бу маблағлар юқори савиядаги ярим ҳимоячини трансфер қилиш учун сарфланади.