Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор мадридликлар сафида ўйинларда иштирок этиш борасида Гарет Бэйл билан тенглашди.
Жума куни бразилиялик футболчи Ла Лига доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди ва бу у учун "Лос-Бланкос" сафида барча мусобақаларда 258-ўйин бўлди. Madrid Zone таъкидлаганидек, Винисиус бу кўрсаткич бўйича 2013 йилдан 2021 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган Бэйл билан тенг. Мадридликларнинг амалдаги ҳужумчиси 258 учрашувда 78 та гол урган ва 75 та голга ассистентлик қилган бўлса, уэльслик футболчи 106 та гол ва 67 та голли узатмани амалга оширган.
Винисиус 2018 йилда 18 ёшга тўлганда "Фламенго"дан "Реал Мадрид"га ўтган эди.
Бэйл 2023 йилнинг январида футболчилик фаолиятини якунлаган.