"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал Сосьедад" дарвозасига ғалаба голини урган Арда Гюлерни мақтади.
19 ёшли ярим ҳимоячи 29-дақиқада дарвозани ишғол қилди - бу ўйиндаги ягона гол бўлди. Турк футболчиси учун бу унинг Ла Лигада илк бор асосий таркибда майдонга тушиши эди.
“Гюлер келажагимиз учун жуда муҳим. Албатта, у кейинги мавсумда ҳам шу ерда қолади. Арда ажойиб қобилиятларга эга, унинг истеъдоди бор. У жуда ёш ва аста-секин қаҳрамонлардан бирига айланади", - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.