Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Ҳафтани якунлаб берувчи ажойиб учрашувлар

Баҳо:
+ | -

Олдинда апрель ойининг охирги дам олиш кунлари турибди. У бизга Европада кўплаб қизиқарли футбол ўйинларини тақдим этади.

"Тоттенхэм" - "Арсенал": якшанба, 28 апрель, Олмалиқ вақти билан 18:00

Кўпчилик "Арсенал"га мавсум якунида куч етишмаслигини башорат қилганди. Аммо Микель Артета жамоаси чемпионликка даъвогарлик қилмоқда, гарчи турнир тугашига тўрт тур қолган бўлса-да. Бу ҳафтада “Арсенал” қўшниларидан бирини хор қилди – “Челси”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди бошқа пойтахт клуби билан ўйнаш вақти келди. "Арсенал" чемпионлик учун, "Тоттенхэм" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Бу сафар Шимолий Лондон дербисида ким ғалаба қозонади? Ўтган мавсумда "Арсенал" рақибини меҳмонда мағлуб этганди (2:0), аммо бунгача "Тоттенхэм"да 2015 йилдан бери ғалаба қозона олмаганди. Майдон эгаларида ажойиб мотивация бўлади. Биринчидан, улар кучли тўртликдан жой олиш учун курашмоқда. Иккинчидан, уларда “Арсенал”ни (асосий рақиб) чемпионлик пойгасидан чиқариб юбориш имконияти бор.

"Ювентус" - "Милан": 27 апрель, шанба, Бекобод вақти билан 21:00

"Ювентус" 2024 йилни Италия чемпионатида учта ғалаба билан бошлади. Ва кейин нимадир нотўғри кетди. Кейинги 12 учрашувда Массимилиано Аллегри шогирдлари бор йўғи иккита ғалабага эришди. "Ювентус" нафақат жадвалда иккинчи ўринни йўқотди, балки учинчи ўринсиз қолиб кетиш хавфи ҳам бор, чунки "Болоня" атиги икки очко ортда қолмоқда. Сўнгги пайтларда "Милан"да ҳам ишлар яхши кетаётгани йўқ. Жамоа Европа лигасидан чиқиб кетди, кейин қўшниларига чемпионлик унвонини олиб келган ўйинда ютқазди. "Милан"нинг вазифаси А Серияда иккинчи ўринни сақлаб қолиш. Агар "Ювентус"ни мағлуб этса, бу муаммони амалда ҳал қилади.

“РБ Лейпциг” – “Боруссия Дортмунд”: 27 апрель, шанба, Чирчиқ вақти билан 18:30

Дортмунднинг "Боруссия"си мавсумни аралаш ўтказмоқда. Бир томондан, у Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Бошқа томондан, "Боруссия" нафақат Бундеслигада чемпионлик учун кураш олиб бормади, балки кучли тўртликдан ҳам чиқиб кетди. Энди Дортмунд клуби “Лейпциг”дан икки очко ортда қолган ҳолда бешинчи ўринда бормоқда. Келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун бешинчи ўрин етарли бўлиши мумкин, аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган. Сўнгги пайтларда "Боруссия" "Лейпциг"га қарши ёмон ўйнамоқда - олти учрашувда бешта мағлубият. Энди эса ўйин Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалидан бир неча кун олдин бўлиб ўтади. Ҳаммаси “Лейпциг” фойдасига кетяптими?

“Байер” – “Штутгарт”: шанба, 27 апрель, Бўка вақти билан 21:30

“Байер” жамоаси ажойиб мавсум ўтказди. У аллақачон Германия чемпионига айланди, лекин олдинда мамлакат кубоги ва Европа лигасини ютиш имконияти сақланиб қолган. Шунингдек, бу мавсумда “Байер” ҳеч қачон мағлуб бўлмагани жуда таъсирли! Бир ҳафта олдин Дортмунддаги барча мухлислар аллақачон ғалабани нишонлашаётганди, аммо меҳмонлар 90+7-дақиқада дурангни қайтариб олишди. "Штутгарт" Бундеслигада учинчи ўринда ва Чемпионлар лигасига қайтишга жуда яқин турибди.

"Атлетико" - "Атлетик": шанба, 27 апрель, Зомин вақти билан 00:00

Тўртинчи ўрин учун кураш нуқтаи назаридан энг муҳим ўйин. Бу эса Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини беради. Жорий мавсумда Бильбао клуби нафақат биринчи даврада рақибини мағлуб этди (2:0), балки ярим финал босқичида ҳам (1:0, 3:0) уларни Испания кубогидан чиқариб юборди. "Атлетико" бу ўйинларда нечта гол урганини ҳисоблаш қийин эмас. "Атлетик" аллақачон Испания кубогини қўлга киритган, аммо Чемпионлар Лигасига чиқиш учун курашяпти.

Киритилди: 10:04, 27.04.2024.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.