Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Биз "Байер"нинг барча голларини ҳисоблаб чиқдик. Статистикалар шунчаки ақл бовар қилмайди

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсо бошчилигидаги "Байер" бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Леверкузенликлар шу даражада ажойиб ўйин кўрсатяптики, 45 та учрашувда мағлубият нима эканлигини билишмаяпти. Қолаверса, Алонсо шогирдлари иродали жамоа эканликларини амалда исботлади. Бугун "Байер"нинг сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолган ўйинлари ҳақида фикр юритамиз.

21 гол, 7 та тортиб олинган ғалаба. Бу йигитлар ўзлариникини қандай олишни билишади

"Улар қачондир мағлуб бўлишадими?!" - Бу иборани охирги пайтларда "Байер"га нисбатан тез-тез ишлатиш мумкин. Хаби Алонсн шогирдлари 45 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти - бир ўйлаб кўринг, 45 та ўйин! 38 ғалаба, 7 дуранг, аллақачон қўлга киритилган чемпионлик ва доимий рекордларни янгилаб туриш - бу мавсумда "Байер"га тенг келадигани йўқ.

Қизиғи шундаки, мағлубиятсиз сериянинг давом этишига бир неча бор жамоанинг учрашувлар якунидаги кучли ютуқлари ёрдам берган. Сиз буни ребоунд ёки камбек деб аташингиз мумкин - хоҳлаганингизча - лекин "Байер" ўйин натижасини бир неча бор ўз фойдасига ҳал қилган.

Биз ҳисоблаб чиқдик

- Жереми Фримпонг Европа лигасининг 1/4 финали жавоб ўйинида "Вест Хэм" дарвозасига 89-дақиқада гол урди (1:1). "Байер" мағлубиятга учраган тақдирда ҳам олдинга силжган бўларди, аммо мағлубиятсиз сериясига барҳам берган бўларди, шунинг учун бу гол жуда муҳим эди.
- Жонатан Та 90-дақиқада Кубок чорак финалида "Штутгарт" дарвозасига учинчи ва ғалаба келтирувчи голни киритди ва бунинг эвазига "Байер" олдинга чиқиб олди.
- "Зандхаузен" билан Германия кубоги баҳсида 85-дақиқага келиб 2:2 ҳисоби қайд этилди, кейин эса Адам Гложек гол урди, Амин Адли икки марта (90+2 ҳисобида бешинчи гол урди).
- "Хоффенхайм" билан ўйинда жамоа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, аммо 88-дақиқада Роберт Андрич ҳисобни тенглаштирди (90+1да эса Патрик Шик иккинчи голни урди, якунда "Байер" ғалаба қозонди).
- Саккиз марта "Байер" 85-90-дақиқаларда гол урди ва бу якуний натижага таъсир қилди.

90+ дақиқада голлар янада кўп бўлди - 13 марта. Улардан саккизтаси ўйин натижасига таъсир қилди: "Байер" ё дурангга эришди ёки ғалабани тортиб олди.

- Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан 30-тур учрашувида Йосип Станишич 90+7-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва бу "Байер"га мағлубиятдан қутулиб қолиш имконини берди.
- Пьеро Инкапье 90+1-дақиқада "Лейпциг" дарвозасини ишғол қилди – "Байер" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
- 90+4-дақиқада урган голи 17-турда "Аугсбург" устидан ғалаба қозонди.
- "Байер" Бундеслиганинг 4-турида "Бавария" ғалаба қозонаётганди, бироқ 90+4 ҳисобида Эксекиэль Паласиос ҳисобни тенглаштирди.
- Европа лигасининг гуруҳ босқичининг 4-турида "Байер" "Қорабоғ" дарвозасига ягона голни 90+4-дақиқада киритди, аммо энг кучлиси 1/8 финалдаги учрашувларида содир бўлди. Биринчи ўйинда леверкузенликлар 90-дақиқада 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсалар, қўшиб берилган иккинчи дақиқада Патрик Шик ҳисобни тенглаштирди. Жавоб ўйини ҳам қизғин кечди: "Байер" 90-дақиқада яна мағлуб бўлаётганди, кейин Шик яна ёрдамга келди ва икки марта – 90+3 ва 90+8 ҳисобларида гол урди ва леверкузенликларни олдинга олиб чиқди.

Умуман олганда, "Байер" барча мусобақаларда 85-дақиқадан сўнг 21 та гол урди (бу барча голларнинг 16,8 фоизи), бу уларга тўрт марта мағлубиятдан қутулиб қолиш ва етти марта ғалабани тортиб олиш имконини берди. Шик энг кўп гол урди - бешта марта.

Охирги дақиқалардаги голларнинг аҳамияти 90-дақиқагача ва финал ҳуштаги янграган жадвалларда: "Штутгарт"да бир очко, "Бавария"да 0, "Байер"да 8 очко фарқ бор. Саккиз очко!

Нима ҳам дердик, "Байер", давом эт!

Киритилди: 12:10, 27.04.2024.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.