Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

"Байер-04" эмас "Байер-46"...

Баҳо:
+ | -

“Байер” кетма-кет иккинчи марта ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди.

Хаби Алонсо шогирдлари Бундеслиганинг 31-тури доирасида ўз майдонида “Штутгарт” билан дуранг ўйнади (2:2). Ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада ярим ҳимоячи Роберт Андрих ҳисобни тенглаштирди.

30-тур ўйинида "доричилар" "Боруссия Дортмунд" билан ўйинда 90+7-дақиқада Ёсип Станишич томонидан киритилган гол эвазига дурангга эришганди.

Леверкузен клубининг мағлубиятсиз серияси жами 46 ўйиндан иборат бўлиб, 38 ғалаба ва 8 дуранг бор. Охирги марта улар 2023 йилнинг май ойида мағлубиятга учраган.

Шу билан бирга, "Байер" учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. 18 апрель куни Европа Лигасида “Вест Хэм” билан дуранг ўйнади (1:1), 21 апрелда эса чемпионатда “Боруссия Дортмунд” билан (1:1) муроса кўчасини танлаганди.

2 май куни немис клуби Европа лигасида “Рома”га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 05:38, 28.04.2024.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.