Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Маҳди Али: «Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун, 21 март куни БАА Футбол уюшмаси биносида БАА - Ўзбекистон ўйини олдидан мураббийларнинг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Маҳди Али иштирок этди ва у Ўзбекистон терма жамоасини Осиёнинг энг кучли 4 та жамоасидан бири эканлигини айтди.

"Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини Гонконгга қарши дуранг билан бошлади. Аммо, улар ЖЧ саралаш босқичида муваффақиятли қатнашишмоқда. Шунинг учун Абу Дабидаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Боиси, уларга очко жуда ҳам керак", дейди Маҳди Али.

"Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи ўзгарган бўлса-да, Ўзбекистон жамоа сифатида қитъанинг энг кучлиларидан бири бўлиб қолаверади. Эртанги ўйинда бизга осон бўлмайди. Ўтган йили ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон билан Дубайда дуранг ўйнагандик. Аммо, бу сафарги ўйин расмий мақомга эга ва у бутунлай бошқача бўлади", дейди мезбонлар бош мураббийи.

 "Ўзбекистон терма жамоасининг ҳимояси ва ярим ҳимояси жуда кучли. Лекин, биз бу чизиқларни ёриб ўта оламиз. Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйлайманки, бунга ҳақлимиз. Фикру хаёлимиз эртанги ўйинни ютишга қаратилган", дея ўз сўзини якунлади Маҳди Али.

Манба: www.twitter.com/uzbff
Киритилди: 15:53, 21.03.2013.
Ўқилди: 6462 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик