Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян - Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта - Ас-Сийб

"Лестер" ўз тарихида 8-бор Чемпионшип ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

“Лестер” мавсум якунига бир ўйин қолганида чемпионликни қўлга киритди.

Энцо Марески бошчилигидаги жамоа Чемпионшип 45-тури доирасидаги ўйинда “Престон”ни меҳмонда (3:0) мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринни қўлга киритди.

3-ўринда бораётган “Ипсвич” пешқадамга етиб олиш имкониятини йўқотди. Иккинчи ўриндаги “Лидс” аввалроқ “тулкилар”дан ўзиб кетиш имкониятини йўқотган эди.

“Лестер” ҳисобида 97 очко бор ва яна битта ўйин ўтказади – ўз майдонида “Блэкберн”га қарши. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг турнирдаги энг яхши тўпурари 37 ёшли Жейми Варди бўлиб, у 18 та гол урган.

Аввалроқ, "Лестер" қуйи лигага тушиб кетганидан кейин бир йил ўтиб АПЛга қайтишни кафолатлаган эди: жамоа 2022/23 йилги мавсум охирида Англия олий дивизионини тарк этиб, 18-ўринни эгаллаган эди.

"Лестер" 8 марта чемпионликни қўлга киритди ва 7 та чемпионликка эга "Ман Сити"ни бу борада ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, кетма-кет тўртинчи мавсум Чемпионшипда ғолибликни аввалги мавсумда Премьер-лигадан тушиб кетган жамоа қўлга киритмоқда.

Киритилди: 02:19, 30.04.2024.
Ўқилди: 1481 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик