"Ливерпуль" ёзда "Кристал Пэлас" марказий ҳимоячисини ўз сафига таклиф қилиши мумкин.
Гап "Энфилд"да Жоэль Матипнинг ўрнини боса оладиган Марк Гехи ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, камерунлик футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси ёзда якунига етади.
Football Insider хабарига кўра, Гехи "Ливерпул"нинг қисқа рўйхатидан жой олган. Бироқ Лондоннинг “Челси” клуби тарбияланувчисига Англия премьер-лигасининг бошқа топ-клублари, жумладан “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” ҳам қизиқиш билдирмоқда.