Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон кубоги 3-тур: баҳсли вазиятлар юзасидан эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Баҳо:
+1 | -

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон кубоги 2024-йилги мавсум гуруҳ босқичи 3-тури баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ўтказилган учрашувларига якунига кўра Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 3-тур доирасида ўтказилган 16 ўйинда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: “Андижон” – “Насаф” баҳси, эҳтимолий пенальти.

Турнинг марказий учрашуви 69-дақиқасида “Насаф” жарима майдончаси ичида меҳмонларнинг 5-рақамли футболчиси Ғ. Ғайбуллаевнинг қўлига тўп теккандек кўринган. Такрорий лавҳалардан вазият аниқ кўринмагани боис, ВАР бош ҳакамни монитор олдига чақириб, ўзи қарор чиқариши кераклигини тавсия қилган. Барча такрорларни кўриб чиққач, бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп қўлга теккани акс этган бирорта кадр йўқ. Бундан ташқари, тўп даставвал ҳимоячининг оёғига текканини ҳам қайд этиш лозим: қоидаларга кўра, тўп тананинг бирор қисмига тегиб, сўнг қўлга тегса, ўйин давом эттирилади. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

2-вазият: “Андижон” – “Насаф” учрашуви: қизил карточка.

Учрашувнинг 80-дақиқасида андижонликларнинг жарима зарбасидан сўнг уюштирган позицион ҳужуми чоғида “Насаф”нинг 6-рақамли футболчиси М. Раҳматов “Андижон”нинг 66-рақамли аъзоси И. Алижоновга нисбатан ўйин қоидасини бузган, деб топилган ва вазиятни яқин позициядан кузатиб турган бош ҳакам Ғайрат Жўраев томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда 6-рақамли М. Раҳматов тўпга ўйнамаган, “Андижон” футболчиси тўпни шеригига узатишга улгурган. Шу сабабли, оёқнинг таги билан рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига қўпол ҳаракат содир этилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси бир овоздан ҳакамнинг қизил карточка кўрсатиш қарори тўғри бўлганини тасдиқлайди.

3-вазият: “Локомотив” – “Қизилқум”: эҳтимолий пенальти.

Тошкентдаги баҳснинг 17-дақиқасида ҳужум чоғида тўпни қабул қилиб олган меҳмонларнинг 22-рақамли футболчиси Ш. Раҳматуллаев 2-рақамли рақиби А. Абдурашидов билан контактдан сўнг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилган. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов дастлаб 11 метрлик нуқтага ишора қилиб, “Локомотив” футболчисини огоҳлантирган, сўнгра ВАР вазиятга аралашиб, ҳакамни монитор ёнига чақирган. Такрорларни кўриб чиққан Р. Каримов пенальти ва сариқ карточкани бекор қилиб, учрашувни давом эттиришга рухсат берган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда икки жамоа вакиллари тўп учун табиий кураш содир этгани ва “Локомотив” ҳимоячиси тўпга биринчи бўлиб текканини кўришимиз мумкин. Уларнинг бу контакти пенальти учун етарли асос эмас. ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилган: ҳакамлар жамоасининг қарори ҳам тўғри, деб топилди.

4-вазият: “Нефтчи” – “Металлург” учрашуви: мезбонларнинг голи.

Учрашувнинг 27-дақиқасида “Нефтчи” уюштирган ҳужум чоғида “Металлург”нинг 4-рақамли ҳимоячиси К. Палич тўпни узоқлаштириш учун тепиб юборган, сўнгра тўп “Нефтчи”нинг 99-рақамли аъзоси Н. Эффионгнинг қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган ва қайтган тўпни мезбонларнинг бошқа бир вакили Ғ. Ғуломов дарвозага йўллаб, гол урган. Бош ҳакам голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи тўпни тепган нуқта ва рақиб қўли орасидаги масофа жуда қисқа (1 метрдан камроқ). Яқин масофа ҳамда интенсив ҳаракат инобатга олиниб, ўйин давом эттирилгани ҳамда гол инобатга олингани тўғри қарор. Бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият: “Нефтчи” – “Металлург” учрашуви: эҳтимолий қизил карточка.

Учрашувнинг 31-дақиқасида тўп учун курашган “Нефтчи”нинг 24-рақамли футболчиси Ғ. Ғуломов ҳамда “Металлург”нинг 7-рақамли футболчиси С. Абдураимов ўртасида контакт содир бўлган. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов бу вазиятда мезбонлар аъзоси қоидани бузган, деб топиб, унга сариқ карточка кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда “Нефтчи” футболчиси рақиб тўпга эмас, рақиб оёғининг орқа қисмига бутсанинг таги билан зарба берган. Ушбу қўпол ҳаракат қизил карточка кўрсатиш учун асосли. Иброҳим Исмоилов эса уни четлатмай, сариқ карточка билан чеклангани боис, ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

Манба: uzfhm
Киритилди: 17:36, 30.04.2024.
Ўқилди: 1246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.