Ҳуқуқлари "Атлетико Мадрид"га тегишли бўлган словениялик дарвозабон Ян Облак ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.
Европанинг бир қанча клублари топ дарвозабон хизматига қизиқиш билдирмоқда. Гап Туриннинг “Ювентус”, “Бавария”, “ПСЖ”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳақида кетмоқда. Потенциал трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Яннинг "матрасчилар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 31 ёшли дарвозабон 33 та ўйин ўтказиб, 39 та гол ўтказиб юборган.