Италия терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ ҳимоячиси Жоржио Кьеллини португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Кекса синьора”га ўтгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
"Роналду ўйнаган жамоада сардорлик боғичини тақиш мен учун катта шараф эди. Криштиану жамоамизга жуда мос тушди. У ғалаба қозонишга интилди ва қаттиқ меҳнат қилди. Унда "Реал Мадрид"дагидан яхшироқ эканлигини исботлаш учун "даҳшатли" истак бор эди", деди италиялик собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи 2018 йилдан 2021 йилгача туринликлар сафида тўп тепган. "Ювентус" билан биргаликда Роналду икки марта Италия чемпиони бўлди.