Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Бруну Фернандеш – "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" худди кемага ўхшайди. Клубнинг ўз олдига қўйган мақсади ва белгиланган йўналиши бордек, лекин у доимо манзилга етиб боравермайди. Жароҳатлар, можаролар, ўйинчиларнинг беқарорлиги, тактик нотўғри ҳисоб-китоблар - буларнинг барчаси доимо "Манчестер Юнайтед"ни саросимага солиб қўяди ва юқори мақсадларга эришишига тўсқинлик қилади. Барқарорлик манкунианликларнинг асосий муаммоларидан биридир. Кўпгина ўйинчилар юқори даражадаги формасини кўрсатишади, лекин уни узоқ вақт сақлаб тура олмайди. Лекин битта футболчи барибир бошқалардан ажралиб туради.

Бруну Фернандеш энг ёқимтой ва суюкли футболчи эмас. Бу кўплаб мухлислар ва мутахассислар орасида қарама-қарши туйғуларни уйғотади. Бу тушунарли. Бруну рақиблар жаҳлини чиқаради, кўпинча ҳакамлар билан баҳслашади. Бундай нуфузли жамоанинг сардори учун муносиб хатти-ҳаракатлар эмас. Лекин у жамоа манфаати ва натижага эришиш учун қўлидан келганини қилади.

Фернандешнинг инсоний фазилатлари ҳақида узоқ вақт баҳслашса бўлади, лекин унинг ўйин сифатига шубҳа бўлмаслиги керак. 2020 йилнинг қишида унинг "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан кейин кўп ўтмай, клуб сўнгги йилларда қанча муваффақиятсиз трансферларни амалга оширганини инобатга олсак, "Юнайтед" жекпотни қўлга киритгани маълум бўлди. Премьер-лигада ҳеч қачон ўйнамаган футболчи учун мавсум ўртасида 65 миллион евро тўлаш жуда хавфли таклиф эди. Аммо ўша сафар манкунианликлар нишонга зарба беришди. Лигадаги иккинчи ўйинданоқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура бошлади. Ярим мавсумда португалиялик футболчи АПЛда 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Биринчи кунларданоқ Бруну етакчиликни қўлга олиб, жамоага ҳар томонлама ёрдам бера бошлади. Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"даги биринчи тўлиқ мавсуми "Олд Траффорд"даги энг яхшиси ва фаолиятидаги иккинчи энг яхши мавсуми бўлди.

2020/21 йилги мавсумда ярим ҳимоячи биргина Премьер-лигада гол+пас тизими (18+12) ёрдамида 30 очко жамғарди. Умуман олганда, Бруну 7 йилдан бери гол+пас тизимидан фойдаланган ҳолда камида 15 очко жамғармоқда. Бу, айниқса, ҳозирги "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун ҳавас қилса арзийдиган барқарорлик.

Жорий мавсумда Фернандеш АПЛда 17 очко тўплаган (10+7). Олдинги икки мавсумда булар сони 16та эди. Аммо Бруну билан ҳам “Юнайтед” Премьер-лига турнир жадвалида атиги 6-ўринда бормоқда. Агар 29 ёшли ярим ҳимоячининг саъй-ҳаракатлари бўлмаганида, манкунианликлар ҳозир қаерда бўлишини тасаввур қилиш қийин эди.

Жорий мавсумдаги барча турнирларда португалиялик гол+пас тизимида 26 очкога эга. Бу, масалан, жамоалари чемпионлик учун курашаётган Мартин Эдегор ва Кевин Де Брюйнедан кўпроқ. "Манчестер Юнайтед" аслида ҳеч нарса учун курашмаяпти, бироқ Фернандеш жамоани мағлубиятдан сақлаб қолган ҳолда ҳамон судраб юрибди.

Бруну нафақат шерикларига, балки мураббийга ҳам ёрдам беради. Эрик тен Хаг аллақачон кучли босим остида, аммо агар "Манчестер Юнайтед" сўнгги ўйинда "Шеффилд"га ютқазганида вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Иккинчи бўлим бошида "Юнайтед" Премьер-лиганинг энг ёмон жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазаётганди. Бироқ сардор манкунианликларни шармандаликдан қутқариб қолди. Фернандеш аввалига ҳисобни тенглаштирди, кейин эса ғалаба голини киритди ва Расмус Хойлундга голли узатмани тақдим этди. Агар "Манчестер Юнайтед" бу ўйинда мағлуб бўлганида, тен Хаг ва унинг жамоаси шафқатсизларча танқид қилинган бўларди.

Шу билан бирга, Бруну фақат аутсайдерлар ва ўртача кўрсаткичлар бўйича статистик маълумотларни тўплайди, деб айтиш мумкин эмас. Бу мавсумда у “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Челси”га гол урди, аммо муаммо шундаки, “Юнайтед” бу ўйинларнинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади. Фернандеш Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария", "Копенгаген" ва "Галатасарой"га қарши ўйинларда ҳам самарали ҳаракатлари билан ажралиб турди, аммо бу манкунианликларни турнирдаги муваффақиятсизликдан қутқариб қолмади. Қандай бўлмасин, португалиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши тўпурари (Премьер-лигада 10та гол), ассистенти (7та голли пас) ва тўп узатувчиси (1830та аниқ пас) бўлиб турибди.

Ҳозирда "Олд Траффорд"да жамоа учун борини берадиган футболчилар жуда кам. Фернандеш улардан бири. Муҳими, португалиялик аллақачон бир неча бор “Юнайтед”ни тарк этиши мумкин эди, лекин доимо рад буни этди. Ўтган ёзда Саудия Арабистони билан тузилган шартномалар ярим ҳимоячини васвасага солмади. Албатта, 29 ёшида саҳрога боришга ҳали эрта, аммо футболчининг бу вариантларни ҳисобга олмагани ҳам муҳим.

Бруну "Манчестер Юнайтед"да узоқ вақт ўйнамади, чунки унинг клубга бўлган чуқур садоқати ва бошқа нарсалар ҳақида гапиришимиз мумкин, аммо у деярли ҳеч нарса юта оладиган жамоа учун ҳаракат қилаётгани ҳақиқатдир. Эҳтимол, Жим Рэтклифф келиши билан вазият яхшиланади.

"Юнайтед" янада рақобатбардош бўлиши мумкин, аммо улар бир кечада чемпионликка даъвогарга айланмайди. Манкунианликлар ҳар доим ҳам Чемпионлар лигасига чиқа олишмайди.

Ҳаммаси вақт талаб этади ва Фернандеш қанча кутишга тайёрлигини ким билади. Аммо агар “МЮ”нинг янги раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам шундай кенг кўламли қайта қуришни режалаштираётган бўлса, оммавий ахборот воситаларида тасвирланганидек, бундай ўйинчи дахлсиз қолиши керак.

Киритилди: 16:47, 03.05.2024.
Ўқилди: 960 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.