“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери жамоанинг еврокубоклардаги ўйини ҳақида гапирди.
“Биз Премьер-лиганинг қийин ўйинлари ва еврокубокларда ўйнашга мослашишимиз керак. Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигасида ўйнаб, Европада ўсишни истаймиз. Бу жуда яхши синов ва яхши тажриба. Менга бу ёқади. Футболчилар бу вазиятга мослашиб, одатдагидан кўпроқ ўйин ўтказишлари, тажриба орттиришлари ва турли турнирларда муваффақият қозонишга ҳаракат қилишлари керак", — деди Эмери матбуот анжуманида.
Айни пайтда "Астон Вилла" Премьер-лигада тўртинчи ўринда, яъни Чемпионлар Лигаси зонасида.