"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо Каталония клубининг 2023/2024 йилги мавсумдаги ўйини ҳақида гапирди.
"Барселона"даги вазиятни тинчлантириш учун Хави қолишга қарор қилди. Бу тўғри қарор эди. Менимча, Хави ва "Барселона" мавсумни унчалик яхши ўтказмади. Улар бирорта ҳам совринни қўлга киритишмаган. Аммо Хави 2025 йилгача шартнома имзолаган ҳолда қолишга қарор қилди.
Биз бир нечта ўйинчиларни сотишимиз, бир қанча харидларни амалга оширишимиз, келаси мавсум учун ўзимизни кучайтиришимиз керак, чунки бу мавсум ёмон ўтди, бизнинг рақибимиз "Реал Мадрид" амалда Испания чемпиони ва Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнамоқда.
Бу мавсум "Барселона" мухлислари учун катта умидсизлик бўлди", - деди Ривалдо.