Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Мессининг "Интер"га ўтиши клубнинг даромадини оширди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" бош директори Хавьер Асенси Лионель Мессининг трансфери клуб даромадига қандай таъсир қилганини тушунтириб берди.

"Лео сизни кейинги босқичга олиб чиқади. Бироқ, ҳамкорларга бўлган сўровлар даражаси ҳам ўсиб бормоқда. Биз ўз позициямиздан жуда мамнунмиз, жамоа ва қилинган ишлардан фахрланамиз. Фақат ривожланиш қолади.

Мессининг келиши билан биз бюджети 60 миллионлик жамоадан 125 ёки 130 миллионга ўтдик. Бу йил айланмамиз 200 миллион ёки ундан кўпроқ бўлишини кутяпман. Вақтинчалик стадионни ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда катта миқдор", - деди Асенси EFE билан суҳбатда.

Месси 2023 йилнинг июлида эркин агент сифатида "ПСЖ"дан "Интер Майами"га ўтган эди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг декабригача мўлжалланган. Transfermarkt аргентиналик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Месси 10 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

11 турдан кейин "Интер Майами" 21 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда "Реал Солт-Лейк" (18 очко) жойлашган.

Киритилди: 09:03, 04.05.2024.
Ўқилди: 1176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.