Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Артета: "Умид қиламанки, "Манчестер Сити" очко йўқотади"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити" билан чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

35-турдан сўнг "канонирлар" 80 очко тўплаган ҳолда Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Сити" 79 очко ва битта захира ўйини билан иккинчи ўринда бормоқда.

"Манчестер Сити" очко йўқотиши мумкинми? Юрагим ва қалбимда умид қиламанки, ҳа. Менинг ичимда нималар бўлаётганини биласиз. Мен шунчаки ғалаба қозонишни хоҳлайман ва бунинг учун бошқалар очко йўқотиши керак ва мен бундан умидворман.

"Манчестер Сити" ғалаба қозонганидан кейин эса ҳис-туйғуларингизни назорат қилишингиз керак, чунки ўша куни нима бўлиши муҳим эмас. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор. Бу суръатни давом эттириш учун ўзимизни кўрсатишимиз, тайёргарлик кўришимиз ва кейинги ўйинга ғалаба қозонишимиз керак. Биз буни қилишга ҳаракат қиляпмиз.

Жамоа Чемпионлар лигасига чиққанини нишонлаяптими? Йўқ. Албатта, бу биз эришмоқчи бўлган биринчи нарса: Чемпионлар лигасига барқарор кириш. Биз кетма-кет иккинчи марта саралашдан ўтдик ва муҳим совринлар учун ҳам изчил курашяпмиз. Лекин биз мақсад нима эканлигини биламиз ва у бизнинг олдимизда. Келинг, бунга эриша оламизми ёки йўқми, кўрамиз", - деди Артета Evening Standard билан суҳбатда.

Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" 89 очко билан Англия чемпионига айланди. "Арсенал" иккинчи ўринни эгаллади (84 очко).

Киритилди: 09:07, 04.05.2024.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.