БАА ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган мезбонлар бош мураббийи Маҳди Али ҳужумчи Исмоил Матарнинг ҳаракатлари билан жамоа ғалаба қозонганини таъкидлаб ўтди.
"Ўзбекистонга қарши ўйинда ўз мақсадимизга эришдик. Ўйиннинг кўп вақтида биз яхши ўйин кўрсатдик. Исмоил Матар майдонга тушганидан кейин эса биз ғалабага эришдик", дейди Маҳди Али.
"Биз бир ўйинчи боғланиб қолмаганлигимизни исботладик. Жамоавий жиҳатдан яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан кейин иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик ва кучли рақибга рақиб билан ўйинда ижобий натижага эришдик", дея таъкидлаб ўтди мураббий.