Суперлига 6-тури доирасида "Бунёдкор" Тошкентда Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Оқ тулпорлар"нинг 23 ёшли ҳужумчиси Муҳаммад-Али Абдураҳмонов томонидан киритилган икки голга мезбонлар жавоб қайтара олмади - 2:0.
"Сурхон" бу ғалаба орқали 7 очко билан 9-ўринга кўтарилди. "Бунёдкор"да эса аҳвол чатоқ - 2 очко билан турнир жадвалида сўнгги 14-ўрин.
Суперлига. 6-тур. "Бунёдкор" - "Сурхон" - 0:2
Голлар: Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (3), Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (31).