ЖЧ-2014 саралашининг Шимолий Америка қитъасидаги учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Гондурас меҳмони бўлган Мексика терма жамоаси 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувда «МЮ» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес дублга эришди, лекин бу сериаллар юрти жамоасининг ғалаба учун кифоя қилмади.
АҚШ эса «Тоттенҳем» ҳужумчиси Демпси томонидан киритилган гол эвазига Коста-Рика устидан ғалаба қозонди 1:0.
ЖЧ-2014
Саралаш
Шимолий Америка
Гондурас – Мексика 2:2 (0:1)
Голлар: Х. Эрнандес (28, 54) — Костли (77), Бенгтсон (80).
Мексика: Очоа, Торрес Нильо, Маcа, Морено, Сальсидо, Савала, Акино, S. Meza, Гуардадо, Х. Эрнандес (Омар Браво, 65), дос Сантос (Хименес, 76).
Ямайка – Панама 1:1 (1:0)
Голлар: Эллиотт (23) — Энрикес (66).
АҚШ – Коста-Рика 1:0 (1:0)
Гол: Демпси (16).
АҚШ: Гьюзан, Гонсалес, Кэмерон, Гудсон, Дж. Джонс (Эду, 82), Бисли, Брэдли, Зуси (Эдди Джонсон, 75), Демпси, Алтидор, Гомес (Беккерман, 90).